Украина «Боинг» авиаҳалокати сабаблари энг юқори даражада очиқлик билан тадқиқ қилиниши тарафдори бўлиб чиқди, деб ёзади «Сегодня» нашри.
Украина бош вазири Арсений Яценюк Нидерландия ташқи ишлар вазири билан бўлиб ўтган учрашувда «Боинг-777» ҳалокати бўйича халқаро тергов ишлари максимал даражада ошкоралик билан ўтиши кераклигини таъкидлади.
Унинг айтишича, Донбассдаги террорчилар халқаро жиноят даллилларини йўқ қилиб ташламоқчи. Ҳукумат томонидан жўнатилган Авиация ҳодисалари ва фуқаро ҳаво кемалари билан боғлиқ воқеаларни тадқиқ қилиш бўйича миллий бюро мутахассисларига далилларни йиғиш имкони берилмаган.
«Россия томонидан бошқарилаётган террорчилар халқаро мутахассислар ва хориж ҳукуматлари вакилларини самолёт қулаган жойга қўймаяпти», — деди Яценюк.
Уриб туширилган «Боинг» қора қутилари жангарилар қўлида қолмоқда, Украина ҳалокат жойидан ҳеч қандай ашёвий далилни қўлга кирита олмаяпти. Малайзия ҳам борт ўзиёзарларига эга бўлиш ниятини билдирган.
Изоҳ (0)