Хитой жанубига ҳужум қилган «Раммасун» тўфонида 17 киши ҳалок бўлди, яна беш киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда 20 июль куни Чина Эcономиc Нет хабар берди. Сўнгги 40 йил ичида энг кучли, дея таърифланаётган тўфондан зарар кўрганлар турли манбаларга кўра 1,3 миллиондан 5 миллион кишини ташкил этади.
Офат коммунал инфратузилмага жиддий зиён келтирди, кўплаб туманларда электр, сув ва алоқа йўқолган. Нанкин аэропортида ўнлаб рейсларнинг бекор қилиниши натижасида 1300 га яқин йўловчилар зиён кўрди.
ХХР миллий метеорология марказининг хабар беришича, сониясига 48 метр тезликка эга тўфон секинлашмоқда. Энди у Хитойнинг шимоли-ғарбига — Юннан провинциясига қараб кетмоқда.
Аввалроқ ушбу тўфон Филиппинда 54 кишининг умрига зомин бўлгани хабар берилган эди.
Изоҳ (0)