Шотландиялик жуфтлик 17 июль куни Украина шарқида ҳалокатга учраган самолётга ўтирмай, омон қолишди, дея хабар берди The Telegraph нашри.
Маълум бўлишича, Malaysia Airlines авиакомпаниясининг Амстердамдан Куала-Лумпурга йўл олган «Боинг-777» лайнерида Барри ва Иззи Сим ҳамда уларнинг фарзанди учун жой етмай қолган. Шундан сўнг улар KLM авиакомпаниясининг бошқа рейсига чиқишган.
Бундай омадли тасодиф туфайли тирик қолишганига эр-хотинлар шукр қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Боинг-777» Тошкент вақти билан пайшанба куни 20:00 да Донецк вилояти ҳудудида ҳалокатга учради. Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт қулаши натижасида 298 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)