Малайзия бош вазири Нажиб Раззоққа қариндош бўлган аёл ҳам Украинада ҳалокатга учраган «Боинг» бортида бўлган, дея хабар берди «РИА Новости».
Маълум бўлишича, 83 ёшли Пуан Шри Шити Амира вазирнинг бобосига иккинчи хотин бўлган.
Вазир оиласи аъзоларидан бирининг Strait Times нашига маълум қилишича, Шити Амстердамдан Индонезиянинг Жокьякарта шаҳридаги уйига ёлғиз саёҳат қилаётган бўлган. Бир йўла у Куала-Лумпурга ҳам кириб ўтмоқчи бўлган.
Эслатиб ўтамиз, «Боинг-777» Тошкент вақти билан пайшанба куни 20:00 да Донецк вилояти ҳудудида ҳалокатга учради. Сўнгги маълумотларга кўра, самолёт қулаши натижасида 298 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)