Америка разведкаси Донецк яқинида ҳалокатга учраган Малайзиянинг «Боинг-777» лайнери «ер — ҳаво» синфидаги ракета билан уриб туширилганини тасдиқлади. Бу ҳақда Vedomosti.ru хабар берди.
Махсус хизмат ракетани айнан ким отганини ҳозирча аниқлагани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Донецк вилоятида Malaysia Airlines самолёти қулагани ҳақидаги ахборот Тошкент вақти билан 20:00 атрофида пайдо бўлди. Маълумотларга кўра, ҳалокат натижасида самолёт бортида бўлган барча одам ҳалок бўлган.
Авиаҳалокатдан сўнг Россия президенти Владимир Путин телефон суҳбати вақтида АҚШ президенти Барак Обамага рўй берган ҳодиса ҳақида маълум қилган.
Маълумот ўрнида: «ер — ҳаво» синфидаги ракеталар ердан туриб ҳаводаги нишонга отилади.
Изоҳ (0)