Microsoft компанияси Nokia мобил бўлинмасининг интеграциялашуви муносабати билан иш ўринларини қисқартиради. Бу сўнгги беш йил ичида энг кенг миқёсдаги қисқариш бўлади, дея хабар берди Vedomosti.ru.
Маълум бўлишича, йил давомида Microsoft 18 мингта иш ўрнини қисқартиради, бу компания ходимларининг 14 фоизи демакдир. Бундан аввал 2009 йилда шу пайтгача рекорд даражадаги — 5800 нафар ходим ишдан бўшатилган эди.
2014 йил 5 июнь ҳолатига кўра, компания штатида 127 704 нафар ходим, жумладан Nokia бўлинмасининг 30 минг нафар ишчиси бўлган.
Изоҳ (0)