Муниса Ризаева ўзининг Instagram’даги саҳифасида 7, 8, 9 октябрь кунлари «Истиқлол» санъат саройида илк яккахон концерти бўлиб ўтишини маълум қилди. Бу ҳақда Darakchi.uz сайти хабар қилади.
«Ҳаётимдаги муҳим кун яқинлашиб келмоқда. Менинг илк яккахон концертим (...) барчани 7, 8, 9 октябрь кунлари ўзимнинг камтаргина шоу-дастурим билан «Истиқлол» саънат саройида кутаман», — деди Муниса Ризаева.
Шунингдек, хонанда айрим баннерларда фонограмма деб ёзилишини, аммо у жонли айтишини маълум қилди.
Таъкидлаш жоиз, таҳририятимизга келиб тушган тадбир баннерида концерт жонли ижрода бўлиши ҳақида ёзилган. Бундан ташқари, баннерда кўплаб имловий хатоларни учратиш мумкин.
Изоҳ (0)