Россиянинг БМТдаги делегацияси «Пуч хаёл» (House of Cards — «Қартадан ясалган уй») сериали продюсерларига янги фасл иккита эпизодини БМТ Хавфсизлик кенгаши залида суратга олишни тақиқлади. Бу ҳақда Россия дипломати ва сериал яратувчилари ўртасидаги ёзишмаларга асосланиб, Look At Me хабар берди.
Россия томонининг фикрича, Хавфсизлик кенгаши хонаси кутилмаган тангликлар юзага келган тақдирда мажлис ўтказиш учун доимо очиқ бўлиши зарур.
Бундан аввал БМТ Бош котиби Пан Ги Мун идораси залда сериални суратга олишга рухсат бериш таклифини киритган эди. Улар ушбу сериялар жамоатчиликни БМТ ва Хавфсизлик кенгаши фаолияти билан таништиришини таъкидлаган эди.
Энди сериал продюсерларида съёмкаларни БМТ бош қароргоҳида ўтказиш имконияти қолди.
Изоҳ (0)