Абу Райҳон Беруний бундан минг йил аввал ер куррасининг тортишиш кучини ўта аниқлик билан ҳисоблаб чиққан. Бу ҳақда Американинг энг оммабоп журналларидан бири Science хабар қилади. Мақола «Американи Ўрта асрларда Марказий Осиёликлар ‘очганми’?» сарлавҳаси остида чоп этилган.
Бугунги кунда, АҚШнинг нуфузли олими Америка қитъасининг мавжудлиги ҳақидаги ғояни илк бор олға сурган даҳолар рўйхатига Беруний номини киритишни таклиф этади.
Бошқа олимларнинг фикрига кўра, Европа ва Осиё қитъасидан ташқари яна бошқа номаълум ер массалари мавжудлиги ҳақида мулоҳаза қилиш Американи кашф этиш ҳисобланмайди.
Мақола тафсилотлари билан «Халқ сўзи» газетасининг 5 июль сонида танишиш мумкин.
Изоҳ (0)