Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органининг хабар беришича, Тожикистоннинг Хўжант шаҳридан Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳудудлари орқали Россиянинг Челябинск шаҳрига транзит билан кетаётган юк поездида 91,5 килограммдан ортиқ наркотик моддалар топилган.
Украинанинг «День» нашри хабар беришича, ҳаммаси бўлиб, 91 та пластик ўрамлар борлиги аниқланган . Улардан 41 тасида 41 кг героин, қолганларида эса 50,5 кг опий моддалари топилган.
«Ўрамларнинг 30 донаси устига қиймати бир сомонийга тенг тожик пуллари ёпиштирилган», — дейилади хабарда.
Келтирилган фактлар бўйича жиноий иш қўзғатилган.
Изоҳ (0)