Миржалол Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси июль ойининг сўнгги ўн кунлигида Тошкентда йиғин ўтказади. Бу ҳақда «Olamsport» хабар қилди.
Маълумотларга кўра, йиғинга 30 га яқин футболчи чақирув олади. Улар орасида янги номлар ҳам бўлиши кутилмоқда.
Ушбу йиғин доирасида терма жамоа маҳаллий клубларга қарши иккита назорат учрашувини ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, 20 август куни Боку шаҳрида Озарбайжон ва Ўзбекистон миллий терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади.
Изоҳ (0)