Антонио Феррейра исмли футбол ишқибози жаҳон чемпионатининг нимчорак финали Аргентина — Швейцария ўйини вақтида юрак хуружидан вафот этди, дея хабар беради Stadion.uz.
Ушбу ишқибоз ўзини ёмон ҳис қилган вақтда стадионда бўлган ва шу заҳоти шифохонага етказилган. Бироқ, унинг ҳаётини асраб қолишнинг иложи бўлмаган.
Ҳаммаси бўлиб Аргентина — Швейцария ўйинидан сўнг 124 ишқибоз шифокорларга соғлиғидан шикоят қилиб мурожаат қилган, шулардан бештаси шифохонага ётқизилган.
Маълумот учун, 29 июнь куни 69 ёшли футболч мухлиси Бразилия — Чили ўйини вақтида стадионда вафот этган эди.
Изоҳ (0)