Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Италиялик рақибини тишлаб олган футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес қилган иши учун узр сўради. Twitter’даги микроблогида маълум қилишича, Суарес бўлган воқеадан «қаттиқ афсусда», дея хабар беради «Кун».

Луис Суарес уругвайлик футбол мухлислари билан кўришмоқда. Фото: dailymail.co.uk

Луис Суарес уругвайлик футбол мухлислари билан кўришмоқда. Фото: dailymail.co.uk

«Бир неча кун давомида уйда оилам билан бўлганимдан сўнг, менда ўз хотиржамлигимни тиклаш ва 2014- йилнинг 24 июнь куни, Италия — Уругвай ўйини вақтида содир бўлган воқеани чуқур ўйлаб кўриш имкони бўлди», — деб ёзади футболчи.

«Мен бўлган воқеадан қаттиқ афсусдаман. Мен Жоржо Келлинидан ва бутун футбол ҳамжамиятидан узр сўрайман. Бундай воқеа бошқа такрорланмаслигига сўз бераман», — деди Суарес.

Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги ЖЧ — 2014 вақтида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Келлинини тишлаб олгани учун, ФИФА Суаресни тўрт ойга футболдан четлатди.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Бир неча кундан буён ҳукм сураётган қорли об-ҳавода ўзбекистонликлар ясаган қорбоболар — суратларда
Спорт
Матбуот анжумани вақтида мушукни улоқтириб юборган Бразилия терма жамоаси расмийси танқидларга учради (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда нархни оширган ва сифатсиз маҳсулот сотган 299 та заправкага бензин етказиб бериш тўхтатилди