Италиялик рақибини тишлаб олган футбол бўйича Уругвай терма жамоаси ҳужумчиси Луис Суарес қилган иши учун узр сўради. Twitter’даги микроблогида маълум қилишича, Суарес бўлган воқеадан «қаттиқ афсусда», дея хабар беради «Кун».
«Бир неча кун давомида уйда оилам билан бўлганимдан сўнг, менда ўз хотиржамлигимни тиклаш ва 2014- йилнинг 24 июнь куни, Италия — Уругвай ўйини вақтида содир бўлган воқеани чуқур ўйлаб кўриш имкони бўлди», — деб ёзади футболчи.
My apologies to Chiellini: pic.twitter.com/CvfkkjxzlM
— Luis Suárez (@LuisSuarez9) June 30, 2014
«Мен бўлган воқеадан қаттиқ афсусдаман. Мен Жоржо Келлинидан ва бутун футбол ҳамжамиятидан узр сўрайман. Бундай воқеа бошқа такрорланмаслигига сўз бераман», — деди Суарес.
Эслатиб ўтамиз, Бразилиядаги ЖЧ — 2014 вақтида Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Келлинини тишлаб олгани учун, ФИФА Суаресни тўрт ойга футболдан четлатди.
Изоҳ (0)