4 июль куни соат 21.00 да Тошкентда «Чанг – Қўшнай – Буламон тароналари» номли мусиқий кеча булиб ўтади. Кеча давомида Шавкат Матёқубов ва Зиёджон Чангий ўзбек миллий, мумтоз ва Шошмақом туркумига кирувчи асарларни ижро этадилар.
«Шу ва шунга ўхшаш мумтоз мусиқа кечаларни ҳар ойда бир марта ташкил этилиши режалаштирилган», — дейди «Мумтоз мусиқа оқшоми» лойиҳаси муаллифи Ҳусниддин Ато.
Тадбир Oxus Culture ташкилоти томонидан Book Café билан хамкорлида ташкил этилган.Мусиқий кечанинг ўтказилиш жойи — Book Café бўлиб, унга ташриф буюриш бепул.
Изоҳ (0)