Лондоннинг Станстед аэропортида Европадаги энг йирик бюджет (арзончи) авиакомпанияси — Ирландия Ryanair’ининг икки самолёти тўқнашиб кетди, дея хабар беради «Кун»Associated Press ахборот агентлиги маълумотига таяниб.
Тўқнашув самолётлардан бири тўхташ жойига кириб келаётганида, иккинчиси эса орқага юриш билан ундан чиқаётганида содир бўлган.
Ҳозирги вақтда ҳодисанинг барча тафсилотлари ўрганиб чиқилмоқда. Учувчиларнинг қонидан алкоголь белгилари топилмаган.
Қайд этишларича, ҳодиса натижасида ҳеч ким жабрланмаган ва ҳалок бўлмаган.
Изоҳ (0)