Одатий, биз билган сумкаларда ҳам ноутбук, иш қоғозлари ва яна бир қанча буюмларни солиб юриш мумкин. Бироқ La Fonction сумкасида бундай буюмлар учун алоҳида жойлар қилинган ҳамда ушбу сумкадан қулай иш жойи сифатида фойдаланиш мумкин. Бу ҳақда Werd хабар беради.
La Fonction сумкасида учта қисм мавжуд бўлиб, ўртадаги қисмида ноутбукни жойлаштириш ва қолган икки қисмида эса иш қоғозлари ҳамда керакли буюмларни сақлаш мумкин.
Чармдан ишланган француз сумкаси тўлиқ очилганда ишлаш учун қулай жой ҳолатига келади.
Ушбу сумка АҚШда 1100 долларга сотилмоқда.
Изоҳ (0)