2012 йил 14 сентябрь куни тунги соат 23:00 ларда Юнусобод туманидаги Сайилгоҳ кўчасида Р. Нодиров ва Д. Абдусатторов фуқаро I. Абдуғаниевни тўхтатиб, суҳбатга тортганда, Ш. Комилов I. Абдуғаниевни орқа томонидан келиб, унинг бошига тош билан урган ва унга тегишли 550 долларлик iPhone’ни ва 200 АҚШ долларини олиб қўйган. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» газетаси хабар берди.
Ш. Комилов, Р. Нодиров ва Д. Абдусатторов навбатдаги иш режасини тузиб, Фаррух Хаджиев ҳамда Александр Рекетнинг йўлини тўсиб, зўравонлик билан пул талаб қилган. Ф. Хаджиевдан 23 минг сўм, А. Рекетдан 10 минг сўм пулларни олиб қўйишган. А. Рекет уларнинг қилмишига бефарқ қараб тура олмай, жияни Сергей Чирковни ёрдамга чақирган. Шу ерда жанжал бошланиб, Сергей бошидан жароҳат олиб ҳушидан кетган ва «жонлантириш» бўлимидан ўзига келмай вафот этган.
Мазкур ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича Олмазор туман суди томонидан Ш. Комилов, Р. Нодиров ҳамда Д. Абдусатторовларга узоқ муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Изоҳ (0)