Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда Motorola’нинг Moto G смартфони сотила бошлади. Ушбу қурилма бизнинг бозорда камдан-кам учрайди. Яқингача уни фақат буюртма орқали харид қилиш мумкин эди, деб ёзади Mobinfo.uz.

Фото: mobinfo.uz

Фото: mobinfo.uz

Нашрнинг эслатишича, Motorola Moto G 2013 йил ноябрида тақдим этилган. Смартфон 4,5 дюймли 1280×720 пикселли экран, 4 ядроли Qualcomm Snapdragon 400 процессори, 8 Гб ички хотира ва 5 мегапикселли асосий камерага эга.

Телефон Android 4.3 бошқарувида ишлайди. Аккумулятор сиғими 2070 mAh бўлиб, у смартфоннинг 24 соат давомида аралаш режимда ишлашини таъминлайди.

Moto G ўлчамлари 129,9×65,9×11,6 мм, оғирлиги 143 граммга тенг.

Пойтахтдаги «Флешка» савдо мажмуасида смартфон (8 Гб ли хотира билан) 680 минг сўмга сотилмоқда.

Изоҳ
Asosiy yangiliklar
Маҳаллий
Виртуал карталар нима ва улардан қандай қилиб тўғри фойдаланиш мумкин?
Дунё
Twitter офисида ходимлар учун каравотлар пайдо бўлди, Илон Маск аввалроқ меъёридан ортиқча иш бўлиши ҳақида огоҳлантирганди
Маҳаллий
Хоразмда икки киши ис газидан вафот этди