Тошкентнинг «Локомотив» клуби ёзги давралар оралиғидаги танаффусда Австрияда йиғин ўтказади. Бу ҳақда Uff.uz хабар берди.
«Темирйўлчилар» йиғин давомида Дортмунднинг «Боруссия» (Германия) клубига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушиши белгилаб олинган.
Иккинчи ўртоқлик учрашуви Москванинг «Торпедо» жамоасига қарши ўтказилади. Шунингдек клуб Австрия йиғини давомида яна битта ўртоқлик ўйини ўтказишни режалаштирган. Ҳозирча бу учрашув қайси жамоага қарши ўтказилиши аниқ эмас.
Изоҳ (0)