Наманганда 18—19 ёшли ўсмирлар ва қизлар ўртасида кураш бўйича Ўзбекистон чемпионати бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 600 нафарга яқин ёш полвон иштирок этган чемпионатда ўғил болалар 9 вазнда, қизлар 6 вазн тоифаси бўйича ўзаро беллашди.
Ўсмирлар ўртасида Бухоро вилоятидан Бекзод Хайруллаев, Мурод Йўлдошев, Тошкент шаҳридан Абдумутал Юсупов, Жовуд Тадаев, Байрам Қўзиев, Муҳриддин Муҳаммадов, Қорақалпоғистон Республикаси вакили Эргаш Айтбоев, Навоий вилоятидан Бекзод Эшпўлатов ўз вазн тоифасида ғолибликни қўлга киритди. Мутлақ вазнда пойтахтлик Бекмурод Олтибоевга тенг келадиган рақиб топилмади.
Қизлар ўртасидаги беллашувларда сурхондарёлик Гўзал Эгамова, навоийлик Зилола Бобоқулова, қашқадарёлик Гўзал Раҳмонова, наманганлик Умида Мирҳамидова, Бухоро вилоятидан Абира Наимова биринчи ўринни эгаллади. Мутлақ вазнда қорақалпоғистонлик Қундуз Байманова ғолиб бўлди.
Изоҳ (0)