Фарғона туманидаги Чекшўра қишлоқ фуқаролар йиғинида намунавий лойиҳалар асосида қуриб битказилган замонавий уйлар ўз эгаларига топширилди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
– Маҳалламиз кундан-кунга чирой очиб, тобора шаҳар қиёфасига кириб бормоқда, – дейди янги хонадон соҳиби Юсуфжон Камолов. – Оиламиз билан маслаҳатлашиб, уч хонали уйга буюртма берган эдик. Мана, қисқа вақтда барча қулайликларга эга замонавий уйга кўчиб ўтдик. Бундай шароитларда яшашнинг завқи ўзгача.
Жорий йилда мазкур тумандаги Чекшўра, Илғор, Миндонбод-2 массивларида 400 шундай уй-жойлар барпо этилиши режалаштирилган бўлиб, қурилиш ишлари қизғин давом этмоқда.
Изоҳ (0)