Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Жорий йилда оналик бахтига мушарраф бўлган хонанда Райҳоннинг фарзандларига атаб ёзган «Асалим мани» таронасига ишланган видеоклип тайёр ҳолга келди. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар берди.

Фото: popcorn.uz

Фото: popcorn.uz

Анимацион жанрдаги клип айниқса, жажжи болалар учун маъқул келиб, ёш оналаримиз учун ҳам завқ бағишлайди. Болаликка хос беғубор тасвирлар юраги меҳрга тўла ҳар қандай инсонни бефарқ қолдирмайди.

Видеода эгизак болалар тасвирлангани ҳам бежизга эмас. Демак, Райҳон айнан ушбу қўшиқ ва клипга ўзгача меҳр билан ёндашиб, ҳаётидаги бахтли онларни муҳрлаган. Клипда анимацион суратларни Жавлон Турдихўжаев яратган.

Режиссёр Давлат Арабшаев эса компьютер графикаларидан моҳирона фойдаланиб, янги ижод намунасини яратди. Бу клип «Соғлом бола йили»да болажонлар учун ажойиб туҳфа бўлади. 3D эффекти ҳам қўлланилганини алоҳида таъкидлаш зарур.

Клипни мана бу ерда кўришингиз мумкин.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Нукус воқеалари бўйича уч нафар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходими қамоққа олинди 
Дунё
G7 давлатлари Хитой, Шимолий Корея ва Эронга қарши санкциялар тайёрламоқда — Bloomberg
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг январь ойидаги бюджет даромади очиқланди