Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

10 июнь куни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ОФКга аъзо 46 давлат футбол ассоциациялари ва федерациялари вакиллари, ОФК ҳамда FIFA президентлари иштирок этди. Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти.

Фото: the-uff.com

Фото: the-uff.com

Йиғилишда конгресс аъзолари «Марказий Осиё» минтақасини ташқил қилиш борасидаги таклифини тасдиқлади. Ушбу минтақага Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон футбол федерациялари аъзо сифатида қабул қилинди. Натижада ОФКнинг «Марказий ва Жанубий Осиё» минтақаси иккига бўлинди. Унга кўра ОФК 2015 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги конгрессга қадар ОФК Ижроқўмининг ҳар бир минтақадаги ўринлари сонини қайта кўриб чиқади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Спорт
“Челси” қишки трансферлар ойнасида топ-4 лига клублари сарфлаган жами пулдан ҳам кўпроқ харажатни амалга оширди
Бизнес
Тошкент шаҳрида квартиралар нархи қандай ўзгаргани таҳлил қилинди
Маҳаллий
Шавкат Мирзиёев Бўстон туманида иш ўринларини кўпайтириш кераклигини айтди