Футбол бўйича жаҳон чемпионати бош ҳомийси — Sony компанияси FIFA’дан ЖЧ-2022 Қатарда ўтказилиши учун пора олди-бердиси содир бўлгани бўйича тергов олиб боришни талаб қилди. Бу ҳақда Interfax хабар берди.
Аввалроқ The Sunday Times Осиё футбол конфедерацияси собиқ президенти қатарлик Муҳаммад бин Ҳаммам FIFA ижроия қўмитаси 2022 йилдаги жаҳон чемпионатида мезбон сифатида Қатарни танлаши учун беш миллион доллар миқдорида пора бергани ҳақида хабар тарқатган эди.
Ўз навбатида, FIFA вице-президенти Жим Бойс коррупция ҳақидаги гумонлар тасдиқланса, қайтадан овоз бериш ўтказишни қўллаб-қувватлашини айтди.
Изоҳ (0)