10 июнь куни Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида Осиё Футбол Конфедерациясининг навбатдан ташқари конгресси бўлиб ўтди. Унда ОФКга аъзо 46 давлат футбол ассоциациялари ва федерациялари вакиллари, ОФК ҳамда FIFA президентлари иштирок этди. Йиғилишда бир қанча масалалар кўриб чиқилди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон футбол федерацияси сайти.
Йиғилишда конгресс аъзолари «Марказий Осиё» минтақасини ташқил қилиш борасидаги таклифини тасдиқлади. Ушбу минтақага Эрон, Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғизистон, Туркманистон ва Афғонистон футбол федерациялари аъзо сифатида қабул қилинди. Натижада ОФКнинг «Марказий ва Жанубий Осиё» минтақаси иккига бўлинди. Унга кўра ОФК 2015 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги конгрессга қадар ОФК Ижроқўмининг ҳар бир минтақадаги ўринлари сонини қайта кўриб чиқади.
Изоҳ (0)