КХДРда АҚШ фуқароси ҳибсга олинди. У ўзининг меҳмонхона номерида Инжил китобини қолдириб кетганликда айбланмоқда. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Корея Марказий телеграф агентлиги тарқатган хабарларга кўра, айни пайтда тергов ишлари олиб борилмоқда. «29 апрель куни КХДРга сайёҳ сифатида ташриф буюрган АҚШ фуқароси мамлакатимиз қонунларини бузадиган хатти-ҳаракатларни амалга оширди», — дейилади хабарда.
Шимолий Кореяда айни пайтгача ҳибсга олинган АҚШ фуқаролари уч нафарга етди.
Швециянинг Пхеньяндаги элчихонаси уларнинг озод этилиши устида иш олиб бормоқда. У КХДРда АҚШ томонидан вакиллик қилмоқда.