Халқаро спорт тадқиқотлари маркази (CIES) футбол бозорини ўрганишга бағишланган йиллик ҳисоботини тақдим этди. Унда «Барселона» жамоаси ҳужумчиси Лионел Месси ҳамон дунёнинг энг қиммат футболчиси сифатида қайд этилган. Аргентиналик ҳужумчининг нархи 200,2 дан 232,6 миллион евро атрофида, деб хабар берди Uff.uz Фоотбалл Обсерваторй сайтига асосланиб.
Маълумотларга кўра, энг қиммат футболчилар рўйхатининг иккинчи поғонасидан Криштиану Роналду (105,7 — 122,9 миллион евро), учинчи ўрнидан эса Луис Суарес (98,5 — 114,5 миллион евро) жой эгаллаган.
Мессининг нархи 2013 йилга қараганда 19 миллион еврога камайган бўлса, Криштиану Роналдунинг нархи 4 миллион еврога ошган.
Таъкидлаш жоиз, рейтингга фақатгина Европанинг топ-5 чемпионатлари вакиллари киритилган.
Изоҳ (0)