Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Душанба куни маданий ва маърифий тадбирларга ташкилотчилик қилиш билан шуғулланган Ўзбекистондаги Франция Институти ёпилиши хабар қилинди. Тошкентдаги Франция элчихонасининг Gazeta.uz’га маълум қилишича, муассаса ёпилишига Франция Институти юридик мақомининг Ўзбекистон қонунчилиги билан мос тушмаслиги сабаб бўлган.

Фото: UzReport

Фото: UzReport

Институт пулли француз тили курсларини тақдим этган, улар ўзбек томони билан мақбул ва узоқ муддатли ечим топиш учун 2014 йил 1 январидан тўхтатилган.

Айни пайтда Франция ва Ўзбекистон ишчи гуруҳлари ўртасида Ўзбекистондаги турли идоралар иштирокида музокаралар бормоқда. Хусусан, Франция Альянсини қайтадан очиш имконияти ҳам кўриб чиқилмоқда.

Агарда альянс Ўзбекистон Адлия вазирлиги қошида ноҳукумат муассаса сифатида рўйхатдан ўтса, у француз тили бўйича курсларни ҳам тиклаши мумкин бўлади.

Ўзбекистондаги Франция Институти 2011 йил баҳорида 2002 йил январида очилган Виктор Гюго номидаги Франция маданият маркази базасида ташкил қилинган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Британия ҳукумати “Вагнер”ни террорчи ташкилот деб эълон қилмоқчи — The Telegraph
Дунё
АҚШда хавфли моддаларни олиб кетаётган юк поезди релсдан чиқиб кетди (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?