Машҳур Chanel No. 5 атири ўзига хос ифорини йўқотиши мумкин, чунки унинг таркибида аллерген борлиги аниқланди. Бу ҳақда «ИТАР-ТАСС» хабар берди.
Шу туфайли Еврокомиссия яқин орада парфюмерия ишлаб чиқарувчи фирмалар учун қатъий қоидалар ўрнатиб, парфюмерия саноатида қўллаш мумкин бўлмаган моддаларни тақиқламоқчи.
Мутахассислар атирда жами 12 та аллергенларни аниқлаган. Маълумотларга кўра, айни пайтда Европа аҳолисининг 1—3 фоизи парфюмериялардаги тошма ва шишларни келтириб чиқарувчи аллергиядан азоб чекади. Chanel No. 5’дан ташқари, Miss Dior атири формуласи ҳам ўзгариши мумкин.
Машҳур атир 1921 йил 5 майда Коко Шанел томонидан тақдим этилган. Парфюмер уни ўз исми ва унга ёққан ифор солинган идиш рақами билан номлаган.
Изоҳ (0)