Ҳиндистонда 14 ва 15 ёшли опа-сингилларни бир неча киши зўрлаб, сўнг бўғиб ўлдиришган ва мурдаларини манго дарахтига осиб қўйишган. Улар маҳаллий иерархиядаги энг қуйи кастага тегишли бўлган. Бу ҳақда Euronews хабар берди.
Жиноятни содир этишда гумон қилиниб, уч киши ҳибсга олинди, улардан икки нафари полициячилардир. Ҳодиса мамлакат шимолидаги қишлоқлардан бирида рўй берган.
Ўтган йили Ҳиндистон ҳукумати зўравонлик учун жазони қатъийлаштирган. Гуруҳ томонидан амалга оширилган жиноят учун ўлим жазоси белгиланиши мумкин. Ҳиндистонда статистик маълумотларга кўра, ҳар 22 дақиқада зўравонлик содир этилади.
Изоҳ (0)