Украинанинг«УДАР»(«Украинский Демократический Альянс за Реформы») партияси ва шу номдаги парламент фракцияси етакчиси Виталий Кличко Киев мэрлигига сайловларда ғолиб бўлди. Бу ҳақда Украина президенти вазифасини бажарувчи Александр Турчинов маълум қилди, дея хабар берди Interfax.
Пайшанба куни парламент мажлисини очар экан, Олий Рада раиси Турчинов «Киевнинг янги бошлиғи бор, у бизнинг ҳамкасб Виталий Кличко», — дея эълон қилди.
Украина Майдонидаги тартибсизликларда Виталий Кличко, Арсений Яценюк ҳамда Олег Тягнибок етакчиликни ўз қўлларига олган. Улар 21 февралда Украинанинг ўша вақтда амалда бўлган президенти Виктор Янукович билан мамлакатда конституция ислоҳ қилиниши, коалицион ҳукумат тузилиши ва муддатидан аввал сайлов ўтказилиши бўйича битим имзолаган эди.
Изоҳ (0)