Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Россия, Белоруссия ва Қозоғистон етакчилари Евросиё иқтисодий иттифоқи ҳақидаги шартномани имзоламоқчи, у 2015 йил 1 январдан кучга киради. Бу ҳақда Кремль матбуот хизмати тарқатган маълумотга асосланиб, Vesti.ru хабар берди.

Фото: vesti.ru

Фото: vesti.ru

«Иттифоқнинг тузилиши иштирокчи мамлакатларни интеграциянинг янада юқори даражасига чиқаради», — деб ҳисоблайди Москва. Уч давлат маҳсулотлар, хизматлар, капиталлар ва иш кучининг иттифоқ доирасида эркин ўтиб юришини кафолатлаш масъулиятини олади.

Россия, Белоруссия ва Қозоғистон энергетика, саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳаларида баҳамжиҳат сиёсат олиб бормоқчи.

«Шу тариқа, МДҲ ҳудудида энг йирик умумий бозор шаклланади, у иқтисодий тараққиётнинг янги кучли марказига айланади», — дейилади хабарда.

Ушбу битим Олий Евросиё иқтисодий кенгашининг 29 май куни бўлиб ўтадиган навбатдаги мажлисида имзоланиши режалаштирилмоқда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Иқтисодиёт
Коррупция даражаси, иқтисодий эркинлик индекси: Ўзбекистоннинг халқаро рейтинглардаги ўрни қандай ўзгармоқда?
Дунё
АҚШ Ельциннинг Украина ҳақидаги баёнотини махфийликдан чиқарди
Иқтисодиёт
Ўзбекистонда фрилансерлик: улар қанча маош олади ва нега кўпаймоқда?