«Уммон» гуруҳи яна бир янги таронани мухлислари учун ҳозирлаб қўйди. Гуруҳ аъзоси Жасурнинг маълум қилишича, янги тарона «Сен кечир» деб номланади. Бу ҳақда Popcorn.uz хабар берди.
Сокин йўналишдаги «Сен кечир» таронасининг мусиқаси, матни ва аранжировкаси Зоҳид Рихсиевга тегишли. Шу ўринда айтиб ўтиш лозимки, гуруҳ хонандаси Зоҳид ҳар доим янги ғоя ва қўшиқ устида доимий изланишда бўлади, дейилади хабарда.
Popcorn.uz’нинг таъкидлашича, қўшиқда армон бўлган муҳаббат ва йигитнинг қизга айта олмаган дил изҳори тараннум этилган.
Изоҳ (0)