Бугун,

  • USD 10940.05
  • RUB 182.26
  • EUR 11121.65

Республика Ички ишлар вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари мутахассислари билан бевосита мулоқот ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.

Фото: amurpress.ru

Фото: amurpress.ru

Бунда ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан саволлар тушаётгани инобатга олинди, дейилади хабарда. Дастлабки бевосита мулоқот паспорт тизими масалаларига бағишланади. У 2014 йил 8 апрель, сешанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача бўлиб ўтади.

Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг етакчи раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этадилар. Уларга 231-41-09, 230-34-07 телефонлари орқали мурожаат этиш мумкин.

Саволлар олдиндан ёзма равишда ҳам қабул қилинади (факс: 255-31-39).

Манзил: 100070, Тошкент шаҳри, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 1-уй.

Изоҳ
Асосий янгиликлар