Республика Ички ишлар вазирлиги Бош бошқарма ва бошқармалари мутахассислари билан бевосита мулоқот ташкил этилади. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар берди.
Бунда ички ишлар идоралари фаолиятига доир турли масалалар юзасидан саволлар тушаётгани инобатга олинди, дейилади хабарда. Дастлабки бевосита мулоқот паспорт тизими масалаларига бағишланади. У 2014 йил 8 апрель, сешанба куни соат 10:00 дан 12:00 гача бўлиб ўтади.
Мулоқотда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Хорижга чиқиш, кириш ва фуқароликни расмийлаштириш бошқармасининг етакчи раҳбарлари ва мутахассислари иштирок этадилар. Уларга 231-41-09, 230-34-07 телефонлари орқали мурожаат этиш мумкин.
Саволлар олдиндан ёзма равишда ҳам қабул қилинади (факс: 255-31-39).
Манзил: 100070, Тошкент шаҳри, Шота Руставели 1-берк кўчаси, 1-уй.