Фарғонада Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан адабиёт кунлари ўтказилди. Ушбу нафосат байрами халқимизнинг севимли шоири Муҳаммад Юсуф таваллудининг 60-йиллиги муносабати билан ташкил этилган адабий-бадиий тадбирларга уланиб кетди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Адабиёт кунлари доирасида Марғилон шаҳрида «Марғилон мушоираси» деб номланган ёшлар анжумани бўлиб ўтди. Унда Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларидан ёш ижодкорлар иштирок этди. Тадбирда ёш ижодкорларнинг асарлари бадиий-ғоявий жиҳатдан таҳлил этилиб, зарур тавсия ва маслаҳатлар берилди.
Изоҳ (0)