Энг йирик fast service тармоқларидан бири рўзадорларни қандай қўллаб-қувватлаётгани ҳақида.
Оқтепа Лаваш кўп йиллар давомида шунчаки ресторан тармоғи эмас, балки ҳар бир меҳмон эътибор ва ғамхўрликни ҳис қиладиган маскан бўлиб қолмоқда. Аксарият одамлар учун анъаналарга амал қилиш аҳамиятли бўлган Рамазон ойида бренд ўз хизматлари ва коммуникациясини мослаштиришда давом этиб, барча рўзадорлар учун қулай шароитларни яратмоқда.
“Рамазон — бу якдиллик, меҳр-муҳаббат ва ўзаро ғамхўрлик вақти. Оқтепа Лаваш ҳаммага тинчлик-тотувлик, фаровонлик ва дастурхон устида илиқ учрашувларни тилаб қолади. Ушбу ой ҳар бир хонадонга қувонч, уйғунлик ва қалб хотиржамлигини олиб келсин!”, Фарҳод Ғуломов, Оқтепа Лаваш тармоғи ҳамасосчиси.
24/7 етказиб бериш.
Оқтепа Лаваш ғамхўрлигининг муҳим жиҳатларидан бири — кун-у тун давомида етказиб бериш. Тармоқнинг 20 та филиали 24/7 режимида ишлайди, улардан 17 таси пойтахтда, яна 3 таси — мамлакатимиз вилоятларидаги йирик шаҳарларда жойлашган. Бу меҳмонларга исталган вақтда, жумладан, тонгда “саҳарликдан” олдин севимли таомларини олиш имконини беради.
Ғамхўр ташқи реклама.
Кўп йилдан бери яхши анъанага айланган ғамхўрликнинг яна бир кўриниши — динамик LED-экранлардир. Рўза куни давомида кўчалардаги экранларда креативлар рўзадорларга ортиқча ноқулайлик бўлмаслиги учун таомларнинг тасвирисиз узатилади. “Ифтор”дан кейин экранларда иштаҳаочар таомлар кўрсатилади. Бунга бренднинг билбордларни тақдим этадиган ва ғояни техник жиҳатдан қўллаб-қувватлаётган шериклар билан яқин ҳамкорлик туфайли эришилди.
Рамазон бокслари.
Рамазон муносабати билан Оқтепа Лаваш таомномасида анъанавий таъмлар ва меҳмонларнинг танловини ҳисобга олган ҳолда яратилган учта махсус “Рамазон бокси” пайдо бўлди. Бу таомлар ифтордан кейин кечки тановвулини янада ёқимли қилади. Боксларнинг таркиби билан тармоқнинг Telegram-ботида танишиш мумкин.
- Рамазон бокси 1: шаурма, фри кичкина, Pepsi 0.3, наггец 2 дона, кетчуп, хурмо, “зам-зам” суви ва махсус стикерпак.
- Рамазон бокси 2: “Товуқли looonger”, фри кичкина, Pepsi 0.3, наггец 2 дона, кетчуп, хурмо, “зам-зам” суви ва махсус стикерпак.
- Рамазон бокси 3: гамбургер, фри кичкина, Pepsi 0.3, наггец 2 дона, кетчуп, хурмо, “зам-зам” суви ва махсус стикерпак.
Бундан ташқари, Оқтепа Лавашънинг ҳар бир филиалида меҳмонларга ифтордан олдин ва кейин “зам-зам” суви ва хурмо тақдим этиш анъанаси амал қилади. Бу сезиларсиз бўлса-да, аммо тармоқнинг жами 96 та ресторанида Рамазон муҳитининг ажралмас қисмига айланган ҳурмат ва қўллаб-қувватлашнинг муҳим жиҳатига айланган.
Етказиб бериш: t.mе/оқтепалаваш_бот
Instagram: оқтепалавашуз
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)