Тошкент шаҳрининг “Малика” савдо мажмуасидаги дўконлардан 5,8 млрд сўмлик маҳсулот олиб, пулларни қайтармаган йигит 8 йилга қамалди. Суд мажлиси 2025 йилнинг 30 январь куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судида бўлиб ўтган.

“Дарё” танишган суд ҳукмига кўра, 2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган С.У. 2024 йилнинг июль август ойларида 11 нафар сотувчидан қиймати 5 млрд 800 млн сўмдан ортиқ бўлган 300 дан ортиқ iPhone ва Samsung телефонларини муддатли тўлов асосида бўлиб тўлаш шарти билан олган.
У мазкур телефонларни ўзи топган мижозларга сотиб юборган. Пулларни эса эҳтиёжлари учун ишлатган.
Судда С.У. айбига тўлиқ иқрор бўлиб, етказилган моддий зарарларни қоплаш учун имконияти йўқлиги учун енгиллик сўраган.
Суд уни Жиноий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 168-моддаси (фирибгарлик) 4-қисми “а” банди билан айбли деб топган ва унга 8 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган.
Шунингдек, С.У. дан 5 млрд 800 млн сўмдан ортиқ миқдорда етказилган зарар ундирилиши белгиланган.
Изоҳ (0)