• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +39°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Бахти Ташкентский” ва унинг ўғиллари суд ҳукми устидан апелляция шикояти берди

    Июль ойида жиноят оламида “қонундаги ўғри — Бахти Ташкентский” номини олган 53 ёшли Бахтиёр Қудратуллаевга суд ҳукми билан 20 йил муддатга озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган эди. Шунингдек, унинг ўғиллари — Ихтиёр Қудратуллаевга 9 йил, Бекзод Зафаровга 11 йил, акаси Шуҳрат Қудратуллаевга эса 10 йил 6 ойга озодликдан маҳрум қилиш жазоси берилди. 

    Фото: “Дарё”
    Тошкент шаҳар суди матбуот хизматининг “Дарё”га маълум қилишича, Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати апелляция инстанциясида жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман судининг 2024 йил 19 июлдаги ҳукмига кўра, Жиноят кодексининг 165-моддаси 3-қисми “а,в” бандлари ва бошқа моддалари билан судланган Қудратуллаев Бахтиёр Запарович ва бошқаларга оид жиноят ишини кўриш 6 сентябрь куни бошланган.

    Унда Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим прокурори Ш.Шомирзаев иштирок этмоқда. Апелляция шикоятини Бахтиёр Қудратуллаев ва унинг ўғиллари ҳам берган. Суд ишида судланувчилар (8 нафар) ва уларнинг адвокатлари ҳамда 3 нафар манфаатдор шахслар иштирок этмоқда.

    Кейинги суд иши 13 сентябрь куни давом эттирилади.

    2023 йил 3 декабрь куни эса ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари “Бахти Ташкентский” лақаби билан танилган Бахтиёр Қудратуллаевни қўлга олганди. 

    Июнь бошларида бўлиб ўтган суд мажлисида Бахтиёр Қудратуллаев ўзига қўйилган айбловларга иқрор эмаслигини билдирганди. Уч нафар судланувчи қисман, қолганлари эса айбловларга иқрор эмаслигини таъкидлаган.  Шунингдек, у Ўзбекистонда “кўча”ни назорат қилишни унга давлат ташкилоти ишониб топширганини айтган эди.

    10 июль кунги суд мажлисида прокурор 44 та эпизод бўйича айбланаётган “Бахти Ташкентский”га 20 йил озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлаш, шунингдек, Жиноят кодексининг 34-моддаси (рецидив жиноят) 3-қисми “а” банди билан ўта хавфли рецидивист деб топишни ҳамда унинг ўғилларига нисбатан 11 ва 12 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосини сўраган эди.

    Суд ҳукмига кўра, Бахтиёр Қудратуллаев Жиноят кодексининг 104-моддаси 3-қисми “г” банди, 109-моддаси 2-қисми, 165-моддаси 3-қисми “а”, “в” бандлари, 168-моддаси 4-қисми “в” банди, 242-моддаси 1-қисми, 243-моддаси ва 276-моддаси 2-қисми “а”, “б” бандларида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилиб, унга 20 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят кодексининг 34-моддасига асосан у ўта хавфли рецидивист деб топилиб, тайинланган жазони махсус тартибли колонияларда ўташ белгиланди. Жиноят кодексининг 96-моддасига мувофиқ Б. Қудратуллаевга жазони ўташ вақтида гиёҳвандликдан даволанишнинг мажбурий чоралари қўлланилиши белгиланди. У ўта хавфли рецидивист деб топилган.

    Қудратуллаев билан судланганлардан бири — 1964 йилда Тошкент вилоятида туғилган, муқаддам судланган Шукурали Қурбонов суд ҳукми ўқилганидан бир кун ўтиб, вафот этган. Унинг вафотига инфаркт сабаб бўлгани айтилган. 

    07.09.2024, 20:50   Изоҳ (0)   24140
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Кўча” судланмоқда :“Бахти Ташкентский” айбловни рад этди, яна бир судланувчи эса прокурор айбловини эшитиб, қўрқиб кетганини айтди

    03.06.2024, 19:59

    “Кўча” судидаги ягона аёл терговда унга босим қилингани, куч ишлатилганини айтмоқда

    04.06.2024, 11:36

    Адвокатлар судланувчиларнинг сақланиш жойидан норози бўлди, судья журналистларни огоҳлантирди: “Саидазиз медгородок” судидан репортаж 

    11.06.2024, 14:35

    “Кўзларига қараб, ботирликни кўраман” — йиртқич қушларни қўлга ўргатувчи қирғизистонлик этноспорт устаси билан суҳбат

    07.09.2024, 20:18

    Баландликдан йиқилган “Ўзметкомбинат” ишчисига 70 млн сўмга яқин нафақа пули ундириб берилди 

    07.09.2024, 19:53

    Миграция агентлиги Қозоғистондаги ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди 

    07.09.2024, 19:03
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Зеленский Трамп Украинага ҳаво ҳужумидан мудофаа масаласида ёрдам бермоқчи эканлигини айтди

    Дунё | 5 июл, 10:33

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Флуминенсе” “Ал-Ҳилол”ни мағлуб этиб, ярим финалга йўл олди

    Спорт | 5 июл, 10:12

    Москва вилоятидаги Озарбайжон диаспораси раҳбари Россия фуқаролигидан маҳрум қилинди

    Дунё | 5 июл, 09:52

    Самарқандга узатилган андижонлик қиз келинлик хонадонидан ўлик ҳолда олиб келинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 09:17

    Самарқандда инспекция бош мутахассиси пора билан қўлга олинди 

    Ўзбекистон | 5 июл, 08:12

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.