• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12904.51
    • RUB161.99
    • EUR14575.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +21°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда учта вазирликнинг қарийб 400 нафар ходими тадбиркорлик билан шуғулланаётгани аниқланди 

    Давлат хизматчиларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатларига чек қўйилмоқда, деб хабар бермоқда Коррупцияга қарши курашиш агентлиги. 

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан вазирлик ва идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлар ходимларининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳолатлари юзасидан ўрганишлар ўтказиб келинмоқда.  

    Хусусан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги, Сув хўжалиги ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирликлари ва уларнинг тизим ташкилотлари ўрганилганда уларда фаолият юритаётган 398 нафар бошқарув ходими 449 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келаётгани аниқланди.

    Жумладан, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлигининг 93 нафар бошқарув ходими 112 та тадбиркорлик субъектида, Сув хўжалиги вазирлигининг 26 нафар бошқарув ходими 35 та тадбиркорлик субъектида ҳамда Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг 279 нафар бошқарув ходими 302 та тадбиркорлик субъектида таъсисчилик асосида фаолият юритиб келган.  

    Юқоридаги ҳолатларни бартараф этиш бўйича мазкур вазирликларга агентлик томонидан тегишли тақдимномалар киритилиб, қайд этилган қонунбузилиш ҳолатларига чек қўйилди.

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш ҳолатини ўрганиш натижалари, шунингдек, “Коррупциясиз соҳа”, “Коррупциясиз ҳудуд” лойиҳалари, давлат дастурларини амалга ошириш натижалари бўйича хулосалар ҳамда БМТ Конвенцияси тавсиялари коррупцияга қарши курашнинг самарали тизимини шакллантириш учун бу борадаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва давом эттириш зарурлигини кўрсатмоқда.

    Биринчидан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва улар лойиҳаларининг коррупцияга қарши экспертизасини таъминлаш, коррупцияга қарши сиёсат ҳужжатларини ишлаб чиқиш, қонунчилик ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш бўйича халқаро стандартларни жорий этишнинг ҳуқуқий ва ташкилий механизмлари аниқ белгиланмаган.

    Давлат органлари, соҳалар ва ҳудудлар кесимида коррупция даражасини баҳолаш ва коррупцияга қарши кураш чора-тадбирларини мониторинг қилиш тизими яратилмаган.

    Иккинчидан, давлат бошқаруви соҳасида коррупция хавфининг олдини олишга, давлат органлари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга ва коррупцияга қарши ички назорат самарадорлигини оширишга қаратилган давлат хизмати тўғрисидаги қонун нормаларини таъминлашнинг аниқ механизмлари ва чора-тадбирлари ишлаб чиқилмаган.

    Давлат органлари мансабдор шахсларнинг масъулиятини ошириш, манфаатлар тўқнашувининг олдини олиш, хорижда ҳисоб рақамлар очишни тақиқлашнинг ҳуқуқий асослари яратилмаган.

    Учинчидан, бюджет ташкилотларида назоратни масофавий тарзда рақамли технологиялардан фойдаланган ҳолда амалга ошириш, шу жумладан пул маблағлари ва моддий бойликларни талон-торож қилиш, камомадларга йўл қўйиш, харажатлар сметаси ва штатлар жадвалларини тузиш, тасдиқлаш ҳамда ижро этиш тартибини бузиш ҳолатларини чуқур таҳлил қилиш ва уларни содир этишнинг шарт-шароитларини бартараф қилиш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.

    Тўртинчидан, рақобат усулларини четлаб ўтган ҳолда тўғридан-тўғри давлат харидларини амалга ошириш, шартномаларни ғазначилик органларидан рўйхатдан ўтказмаслик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйиш ҳамда аффилланганлик ҳолатлари давлат харидлари соҳасида қонун бузилиши ҳолатларининг кўпайишига сабаб бўлмоқда.

    Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузилганлиги бўйича 2021 йилда 147 та, 2022 йилда 662 та ва 2023 йил 6 ойида 729 та маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилган.

    Бешинчидан, аҳоли ва давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш бўйича ҳуқуқий билимини ошириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш бўйича тизимли ёндашув мавжуд эмас.

    Давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари, илмий доиралар ўртасида самарали ҳамкорлик механизмлари ишлаб чиқилмаган, шунингдек, коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги тадқиқотлар даражаси ва сифатини ошириш, тадқиқот натижалари амалиётга татбиқ этиш юзасидан аниқ мақсадли чора-тадбирлар ишлаб чиқилмаган.

    Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тегишли даражада бажарилиши устидан парламент ва жамоатчилик назорати етарли даражада ташкил этилмаган.

    Олтинчидан, тадбиркорлик соҳасида коррупция хавфининг олдини олиш жараёнларини кучайтириш, коррупцияга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмлари тўғрисида хабардорликни ошириш, коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича давлат органлари ва бизнес сектори ўртасида самарали ҳамкорликни таъминлашнинг самарали механизмлари ишлаб чиқилмаган.

    Еттинчидан, ахборот технологияларидан коррупцияга қарши курашишда самарали восита сифатида қўллаш ва улардан фойдаланишда тизимли ва комплекс ёндашувни таъминлаш ишлари етарли даражада ташкил этилмаган.

    09.09.2024, 15:54   Изоҳ (0)   11164
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда коррупцияни олдини олиш чораларини кўрмаган мансабдорлар жавобгарликка тортилиши кутилмоқда

    13.03.2024, 10:26

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги еттита муаммо санаб ўтилди

    17.03.2024, 16:25

    “Давлат тадбиркорлик билан шуғулланишни тўхтатиши керак” — иқтисодчи Беҳзод Ҳошимов

    04.04.2024, 13:28

    Тошкент Шимолий вокзалида чипталар ҳақиқийлигини текширувчи турникетлар ишга тушди 

    09.09.2024, 15:27

    Яшил энергия бўйича Марказий Осиё форумининг қизиқарли лаҳзалари — суратларда  

    09.09.2024, 14:38

    Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахслар учун қўшимча шароитлар яратилади 

    09.09.2024, 14:31
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкентда дарахт босиб қолган фуқаро вафот этди

    Ўзбекистон | 24 май, 23:21

    Суперлига. “Бухоро” меҳмонда “Сўғдиёна” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 24 май, 23:08

    Тошкент ва Андижондаги ошхона ҳамда хонадонда ёнғин содир бўлди (видео)

    Ўзбекистон | 24 май, 22:40

    Наманган ҳокими 100 йиллиги нишонланаётган мактабдаги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирида иштирок этди

    Ўзбекистон | 24 май, 22:00

    Қуёшдан ҳимояловчи кремлардан фойдаланишда тез-тез учрайдиган хатолик аниқланди

    Лайфстайл | 24 май, 21:40

    Самарқанд 2025 йили Ислом дунёсининг маданият пойтахтига айланади

    Ўзбекистон | 24 май, 21:25

    Суперлига. “Нефтчи” ўз майдонида бир киши кам бўлиб қолган “Шўртан”ни тор-мор этди

    Спорт | 24 май, 21:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.