• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистон зўравонликка учраган аёл ярашиш муддатисиз ажрашиши мумкинлиги белгиланмоқда

    Ўзбекистонда никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда зўравонликдан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги белгиланиши кутилмоқда. Бу масала 11 февраль куни Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси мажлисида кўриб чиқилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Мажлисда “Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун муҳокама қилинди. Қонунда оилавий (маиший) зўравонликдан жабр кўрганларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни янада кучайтириш ҳамда бундай ҳолатлар такрорланишининг олдини олишга қаратилган нормалар назарда тутилмоқда.

    Жумладан, никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишлар кўриб чиқилаётганда суд оилавий (маиший) зўравонлик жиноятидан жабрланган шахснинг талабига кўра ярашиш учун муҳлат тайинламаслиги белгиланмоқда.

    Мажлисда таъкидланишича, никоҳдан ажратиш масаласи ўз вақтида ҳал қилинмаслиги айрим ҳолларда аёлларнинг ўз жонига қасд қилиши, бевақт ўлими каби аянчли оқибатларни келтириб чиқармоқда.

    Бу норманинг амалиётга жорий этилиши мунтазам тазйиқ ва зўравонлик ҳолатлари бўлган низоли оилаларда оғир жиноятлар содир бўлишининг олдини олади. Ушбу қонуннинг қабул қилиниши хотин-қизлар ҳуқуқларини янада мустаҳкамлашга, уларнинг турар-жой масалаларини қонуний ҳал қилишга хизмат қилади.

    Мажлис сўнггида қўмитанинг тегишли қарори қабул қилинди.

    Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режаси “Оилаларни мустаҳкамлаш ва хотин-қизларнинг фаоллигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарорида кўзда тутилганди. 2023 йилнинг декабрида имзоланган қарорда Вазирлар Маҳкамаси ва Олий суд билан биргаликда жиноий оилавий (маиший) зўравонлик қурбонларига нисбатан жабрланувчининг талабига кўра суд томонидан никоҳдан ажратиш тўғрисидаги ишларнинг соддалаштирилган тартибда, яъни, суд маҳалладаги хотин-қизлар фаолининг фикрини инобатга олган ҳолда эр ва хотиннинг бундан буён биргаликда яшашига имконият йўқ деб топса, ишни кўришни кейинга қолдирмасдан ҳамда ярашиш учун муҳлат тайинламасдан ҳал қилиш қарорини чиқаришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, Қонунчилик палатасига киритиши белгиланганди.

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг маълум қилишича, жамиятда ҳар уч аёлдан бири зўравонликнинг муайян шаклига учрамоқда. Шунинг учун ривожланган давлатларда бундай шахсларга тезкор психологик, тиббий ва ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш йўлга қўйилган.

    Ўзбекистонда ҳам ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади.

    Шавкат Мирзиёев 2024 йилнинг май ойида ижтимоий хизматлар тизимини янада такомиллаштиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишганда ҳар бир аёл учун муносиб турмуш ва меҳнат шароитлари яратиш бўйича қўшимча кўрсатмалар берганди. 2024 йил 1 июндан тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган ёки жабрланиш хавфи остида бўлган хотин-қизларга ҳимоя ордери талаб этмаган ҳолда ижтимоий, психологик ва юридик хизматлар кўрсатиш тартиби жорий этилди.

    12 феврал, 16:55   Изоҳ (0)   1808
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #зўравонлик#оилавий зўравонлик

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Аёлларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш тўғрисида қонун имзоланди

    03.09.2019, 18:45

    Ўзбекистонда оилавий зўравонлик учун жиноий жавобгарлик белгиланмоқда

    24.03.2023, 10:29

    Ўзбекистонда ҳар учинчи аёл турмуш ўртоғи томонидан ўзига нисбатан зўравонлик содир этилган деб билади

    31.03.2023, 09:08

    Ўзбекистонда хотин-қизларни зулм ва зўравонликдан ҳимояловчи қонун кучга кирди. Асосий жиҳатлар

    15.04.2023, 14:30

    Ўзбекистон зўравонлик кузатилган оилаларда ярашиш муддатисиз эр-хотинни ажратиш режалаштирилмоқда

    27.12.2023, 09:57

    Оиладаги зўравонликни тарғиб қилувчи видео олган вайнерларга суд ҳукми ўқилди

    27.01.2024, 23:53

    Аёллар ва болаларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоялаш бўйича маҳалла даражасида алоҳида тизим яратилади

    20.02.2024, 15:08

    Ўзбекистонда зўравонликка учраган шахсларга ижтимоий хизматлар стандарти ишлаб чиқилади

    03.05.2024, 21:40

    Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликдан жабр кўрган хотин-қизлар давлат органларига ишга жойлаштирилади

    02.08.2024, 14:33

    Ўзбекистонда оилавий зўравонлик бўйича 10 ойда жавобгарликка тортилганлар сони маълум қилинди

    26.11.2024, 11:10

    Ўзбекистонда Жанубий Корея модели асосида оилавий зўравонлик қурбонларига тез ёрдам кўрсатиш марказлари жорий этилиши мумкин

    22.12.2024, 19:05

    Ҳиндистонлик аёл мушугини ундан кўпроқ яхши кўрган эрини судга берди

    25.12.2024, 16:58

    Тошкент вилоятида аёл эри томонидан калтакланди

    22 январ, 23:00

    Тошкент вилоятида эри томонидан калтакланган аёл вафот этди

    24 январ, 21:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонлик инстаблогер саҳифасидаги фолловерлари сони камайгани туфайли ўз жонига қасд қилди

    Лайфстайл | 10 май, 23:30

    Ўзбекистонда бир йилда тадқиқотлар учун қанча пул ажратилгани маълум қилинди

    Ўзбекистон | 10 май, 23:10

    Ўзбекистон ва Россия ҳарбий ҳамкорлик режасини имзолади

    Ўзбекистон | 10 май, 22:45

    Суперлига. “Пахтакор” Тошкентда “Бухоро”ни тор-мор этди

    Спорт | 10 май, 22:27

    Дунёга машҳур видеоблогер Mr Beast ўзбек тилини биладиган координатор изламоқда

    Ўзбекистон | 10 май, 22:25

    Юлдузлардан кўпроқ топади: Зендая, Бейонсе ва Рианна стилистларининг гонорари қанча?

    Лайфстайл | 10 май, 22:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.