• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    “Техник хатолик”. Мубашшир Аҳмад ўта оғир жиноятда айбланаётгани рад этилди 

    “Дарё”да Мубашшир Аҳмад тахаллуси билан танилган Алишер Турсунов қидирувга берилгани ҳақида хабар берилганди. Ахборот манбаси — Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов қидирувдаги шахс Жиноят кодексининг 244-2-моддаси 1-қисми (диний экстремистик, сепаратистик, фундаменталистик ёки бошқа тақиқланган ташкилотлар тузиш, уларга раҳбарлик қилиш, уларда иштирок этиш) бўйича қидирувда эканини очиқлаганди. Масъул бугун ОАВга ахборот тарқатилишида хатолик бўлганини маълум қилди.

    “Дарё”нинг бу ҳақдаги сўровига жавоб берган Ғиёсов ахборот базага киритилаётганда техник хатога йўл қўйилганини айтиб, “Учни икки деб ёзиб юборишган”, деди.

    Шайхонтоҳур тумани ИИБ тергов бўлими томонидан 2023 йил 11 август куни Турсунов Алишер Аҳматовичга нисбатан Жиноят кодексининг 244-3- моддаси (диний мазмундаги материалларни қонунга хилоф равишда тайёрлаш, сақлаш, олиб кириш ёки тарқатиш) билан жиноят иши қўзғатилган. 29 август куни унга нисбатан “муносиб хулқ-атворда бўлиш хақидаги тилхат” эҳтиёт чораси қўлланиши шарти билан қидирув эълон қилинган. Шахсга қидирув эълон қилингани ҳақидаги ахборот Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқий статистика ва тезкор-ҳисоб маълумотлар бош марказига киритиш жараёнида Жиноят кодексининг 244-2-моддаси сифатида ёзилган бўлиб, техник хатога йўл қўйилгани аниқланган. Ҳозирда ахборот тўғриланган, дейди масъул.

    Шоҳрух Ғиёсов “Дарё” журналистининг “Техник хатога йўл қўйган ходимга чора кўрилдими?”, “Хабар тарқатилганига икки кун бўлди, шу вақт оралиғида шу ахборотдан хабардорлар, дейлик, терговчи нотўғри ахборот эканини айтмадими?”, деган саволларига “Сўраб кўрамиз”, дея жавоб қайтарди.

    Ёлғон ахборот тарқатиш

    Мамлакатнинг “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят, Жиноят-процессуал кодексларига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қонунида ёлғон ахборот тарқатишга қандай жавобгарлик борлиги маълум қилинган.

    Унга кўра, шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида, телекоммуникация тармоқларида ёки Интернет жаҳон ахборот тармоғида тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилгандан кейин содир этилган бўлса —базавий ҳисоблаш миқдорининг бир юз эллик бараваригача миқдорда жарима ёки икки юз қирқ соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки икки йилгача озодликни чеклаш билан жазоланади.

    Эслатиб ўтамиз, Алишер Турсунов 2023 йилнинг 28 декабрь куни Туркия полицияси томонидан ўзи яшаб турган уйидан олиб кетилган ва Истанбул вилояти Чаталжа туманида жойлашган Бинкилич депортация марказига жойлаштирилган эди. 2024 йил 21 февраль куни у депортация марказидан оиласи бағрига қайтган эди.

    Мубашшир Аҳмад 2023 йил августда Ўзбекистонда ўзи асос солган “Азон.уз” сайти ўз фаолиятини тўхтатганини маълум қилган эди. Шундан сўнг у ноябрь ойида ўзбек, рус, инглиз ва турк тилларида фаолият юритувчи “Азон Глобал” портали фаолиятини йўлга қўйган.

    Шунингдек, 2020 йил декабрь ойида Туркияда Абдукарим Мирзаев ҳибсга олиниб, уни депортация қилиш ҳақида қарор чиқарилган, у 33 кун ҳибсда сақлангач, қўйилган гумонлар тасдиғини топмагани сабаб озодликка чиқарилган, сўнг бир неча ой ўтиб гумонлар расман олиб ташланган эди.

    21 феврал, 14:29   Изоҳ (0)   13115
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Шоҳрух Ғиёсов#Мубашшир Аҳмад#қидирув#ИИВ#қамоқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Zo‘rTV журналистларининг калтакланиши билан боғлиқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди

    15.08.2023, 08:16

    Ички ишлар ходимлари болали аёлни тепиб, машинага мажбуран ўтказган ҳолати юзасидан изоҳ берилди

    18.09.2023, 14:36

    Ички ишлар вазирлиги ойига 10 минг доллар топишни “ўргатган” бизнес-тренерни қидирувга берди

    26.10.2023, 11:39

    Ўзбекистон ИИВ расмий сайти хакерлар ҳужумига учради

    05.01.2024, 14:02

    Суперлиганинг 4-тур ўйинлари бошланиш вақти ва унда ишлайдиган ҳакамлар рўйхати маълум бўлди 

    27.03.2024, 13:28

    “Фавқулодда ҳолат сифатида кўрилади” — ИИВ Бекободда ички ишлар бўлимига олиб борилган фуқаро ўлими ҳақида 

    21.06.2024, 15:39

    “Тоштурма”да кунига 4-6 соат сув берилаётгани ҳақидаги хабар юзасидан изоҳ берилди

    01.08.2024, 17:40

    Салим Абдувалиев вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди

    12.08.2024, 14:58

    Қурувчида пул йўқ, қоровул қўшинлари томошабин, собиқ ҳарбий хизматчилар эса сарсон: Тошкентда яна уй машмашаси

    23.08.2024, 18:19

    Виртуал “валютчик”: Бухорода 17 ёшли ўсмир катта миқдордаги пулни криптовалютадан ўзи ишлаб топмаган бўлиб чиқди

    19.12.2024, 15:05

    Бухорода виртуал “валютчик”лик қилган 17 ёшли ўсмир жавобгарликка тортилмайдиган бўлди

    5 январ, 17:02

    Ижтимоий тармоқ фаоли Қобил Дусов озодликни чеклаш жазоси талабини бузгани учун қамоққа олинган бўлиши мумкин

    25 январ, 21:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Дарё” дайжести: 8 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 8 май, 23:20

    Сирдарё, Наманган ва Андижон вилоятларида қарийб 88 кг гиёҳвандлик моддаларни олаётган шахслар ушланди

    Ўзбекистон | 8 май, 23:04

    Апрелда республика бўйлаб 23 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

    Ўзбекистон | 8 май, 22:20

    Ўзбекистонда 2024 йилда фойдаланишга топширилган уйлар сони очиқланди 

    Ўзбекистон | 8 май, 22:05

    Россия ва Хитой бошқа мамлакатларни Шимолий Кореяга нисбатан босим ўтказишдан воз кечишга ундамоқда

    Дунё | 8 май, 21:45

    Сурхондарёда 53 туп Зарафшон арчаси ноқонуний кесиб ташланди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:30

    Россия ва АҚШ Европага газ етказиб беришни тиклаш йўлларини муҳокама қилмоқда — Reuters 

    Дунё | 8 май, 21:15

    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади

    Реклама | 8 май, 21:00

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲдан сўнг Onix ҳайдовчиси воқеа жойидан кетиб қолди

    Ўзбекистон | 8 май, 21:00

    Исроил Ғазо аҳолисини кўчириш учун “Гидеон аравалари” махсус операциясини тайёрламоқда

    Дунё | 8 май, 20:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.