• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    “Бой одам кўпроқ, камбағал камроқ солиқ тўлаши керак” — профессор Исломбек Ниёзметов

    Иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Исломбек Ниёзметов “Дарё”га берган интервьюсида Ўзбекистон солиқ тизимидаги айрим муаммоларга тўхталди.

    Олимнинг айтишича, мамлакатнинг бугунги солиқ тизимида адолат таъминланмаган. Адолат эса учта мезонга асосланади.

    “Аввало, горизонтал адолат таъминланиши зарур. Яъни давлат ҳаммани солиққа жалб қилиши керак. Ўзбекистонда яширин иқтисодиёт улуши ялпи ички маҳсулотнинг 50 фоизига тенг. Демак, 50 фоиз аҳоли ва бизнес солиққа жалб қилинмаган. Норасмий бандлик 60 фоиз. Бундан англаш мумкинки, горизонтал адолат таъминланмаяпти”, дейди мутахассис.
    Исломбек Ниёзметов
    Фото: “Дарё”

    Исломбек Ниёзметов иккинчи мезон вертикал адолат эканига тўхталди.

    “Кимдир бой, бошқалар ўртаҳол ёки камбағал. Солиқ объектларига қараб вертикал адолат таъминланиши керак. Бой одам кўпроқ, камбағал камроқ солиқ тўлаши лозим. Қашшоқлик чегарасидан паст даромад олувчиларга солиқ солинмаслиги, лекин бизнинг солиқ тизимимиз ушбу мезонга ҳам жавоб бермайди. Юқорида имтиёзларни санадик, отнинг калласидай юқори даромад ва мукофотлар оладиганлар солиқдан озод, камбағалларга солиқдан нол фоизли ставка йўқ. Горизонтал адолат таъминланмагунча вертикал адолатни таъминлаш имконсиз.

    Умуман олганда, солиқ механизмининг ўзи адолатсиз. Фаррош ҳам 12 фоиз даромад солиғи тўлайди, 100 миллион сўм ойлик оладиган вазир ҳам 12 фоиз. Бир танишим Ўзбекистон Қаҳрамони унвонини олган. Унинг уйи қаср, бадавлат одам. Лекин ер ва мол-мулк солиқларидан озод. Сал нарида уйи вайрона, камбағал одам яшайди. У йиқилаётган кулбаси учун ер ва мол-мулк солиқлари тўлайди. Демак, вертикал адолатни бузувчи омиллар кўп. Прогрессив, яъни даромад ва мулк кўпайгани сари солиқ миқдори ошиб борадиган механизм йўқ. Турли ижтимоий адолатга зид имтиёзлар мавжудлиги ҳам вертикал адолатни чиппакка чиқаради”, деди олим.

     

    Иқтисодчи фикрича, учинчи мезон — юкка мутаносиб манфаат. Бунда давлат олаётган солиғига яраша жамиятга манфаат бериши керак бўлади.

    “Хусусан, инфратузилма, тиббий хизмат, таълим, экология ва бошқа эҳтиёжлар сифатли таъминланиши зарур. Мол-мулк ва ер солиқлари тўлайсиз. Бу пуллар сиз яшаб турган ҳудуд инфратузилмаси, шароити учун сарфланиши керак. Маҳаллий солиқлар фақатгина ҳокимият зиммасида бўлган ҳудудларнинг ободонлаштириш учун ишлатилиши лозим. Лекин бизда кўп одамлар шундай солиқ тўлайди. Лекин у пул керакли жойга ишлатилмайди. Оқибатда аҳоли бу ишларни ўз чўнтагидан қилади, ўзига ўзи шароит яратади. Унда нега солиқ олинади? Юкка мутаносиб манфаат принципи ишламадими, унда манфаатга мутаносиб юк бўлиши керак. Яъни нима бераётган бўлсангиз, ўшанга яраша олишингиз керак. Кўчани асфалт қила олмаяпсанми, лоток, свет билан таъминлай олмаяпсанми, демак солиқни ҳам олмаслик керак ёки жуда кам олиши керак. Мамлакатда шу учта принцип ишламагани учун Ўзбекистонда солиқ тизими адолатсиз деб баралла айтганман”, дея фикр билдирди профессор.

    Аввалроқ “Дарё”да Исломбек Ниёзметов билан суҳбатнинг тўлиқ матни ва видеоси эълон қилинганди.

    25 феврал, 12:39   Изоҳ (0)   3616
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    2025 йил январидан ногиронлиги бўлган ишчилар учун ижтимоий солиқ 1 фоиз этиб белгиланади

    13.12.2024, 13:15

    Ўзбекистонда бир йилда қанча солиқ ундирилгани маълум қилинди

    1 январ, 19:05

    “Ўзбекистон Солиқ кодекси Россияникидан кўчирилган” — иқтисодчи Исломбек Ниёзметов билан суҳбат

    22 феврал, 16:51

    Сурхондарёда наркотик моддалар савдоси билан шуғулланган ота ва унинг икки ўғли қўлга тушди (видео)  

    25 феврал, 12:12

    Ҳайдовчиларга жарима баллари фақат ЙПХ инспекторлари баённомалари асосида шаклланади

    25 феврал, 11:17

    Чет элда вақтинча ишлаётганларга ҳам Ўзбекистонда ипотека олиш имкони берилади

    25 феврал, 11:03
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.