• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12895.55
    • RUB159.38
    • EUR14338.56
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади

    Президент Шавкат Мирзиёев рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик йўллади.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қадрли ватандошлар!

    Аввало, сиз, азизларни, юртимиздаги барча мўмин-мусулмонлар ва бутун халқимизни эзгулик, хайр-у саховат ва меҳр-оқибат ойи бўлган Рамазони шарифнинг кириб келиши билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

    Ушбу қутлуғ айёмда мана шундай мунаввар ойни эл-юртимиз билан биргаликда тинч ва осойишта муҳитда кутиб олаётганимиз учун Аллоҳ таолога беҳисоб шукроналар айтамиз.

    Ҳозирги вақтда барча соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотларимиз муқаддас ислом динининг одамийлик моҳиятига уйғун бўлган “Инсон қадри учун, инсон бахти учун” деган эзгу ғоя асосида амалга оширилаётганини кўплаб мисолларда кўриш мумкин.

    Жумладан, ижтимоий ҳимоя тизими самарасини юксалтириш, беморлар, ногиронлиги бўлган, кекса ва ёрдамга муҳтож инсонларни, ёшлар ва хотин-қизларни, чет эллардаги фуқароларимизни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, фарзандларимизнинг таълим-тарбиясига эътиборни кучайтириш, муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳларни обод қилишга қаратилган саъй-ҳаракатлар тобора кенгайиб бораётганини таъкидлаш лозим.

    Бу борада бошлаган ишларимизни изчил давом эттириш, юртимиздаги тинч ва фаровон ҳаётни, миллатлар ва динлараро ҳамжиҳатлик муҳитини кўз қорачиғидек асраб-авайлаш бундан буён ҳам доимо эътиборимиз марказида бўлади.

    Пок ниятлар ижобат бўладиган ушбу қутлуғ ойда жаҳоннинг турли минтақаларидаги уруш-жанжаллар, низо ва адоватлар барҳам топиб, бутун дунёда тинчлик, ўзаро ҳурмат, бағрикенглик ва ҳамкорлик барқарор бўлишини чин дилдан сўраб, дуолар қиламиз.

    Ер юзидаги барча мўмин-мусулмон биродарларимизни, дўст ва ҳамкорларимизни рамазон ойининг бошланиши билан самимий қутлаб, уларнинг мамлакатлари ва халқларига осойишталик, равнақ ва фаровонлик тилаймиз.

    Азиз ватандошлар!

    Рамазони шарифни оила ва яқинлар даврасида катта хурсандчилик билан кутиб олаётган сиз муҳтарам юртдошларимни яна бир бор табриклаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-у саодат, хонадонларингизга файз-у барака тилайман.

    Ушбу муқаддас ойда қилинадиган ибодат ва дуолар, эҳсон ва амалларни Парвардигори олам ўз даргоҳида қабул этсин!

    Халқимизнинг эзгу орзу-интилишлари рўёбга чиқсин!

    Рамазон ойи барчамизга муборак бўлсин!

    Ўзбекистонда рамазон ойи 1 март, шанба куни бошланади. Президент қарорига кўра, ушбу ойда эҳтиёжмандлар ҳамда илм-маърифат йўлида изланаётган ёшларга ёрдам бериш бўйича ташаббусларни қўллаб-қувватлашга, атроф-муҳитни асраш, муқаддас қадамжо, зиёратгоҳ ва қабристонларни ободонлаштириш, кўчатлар экишга ҳамда рамазон ойи билан боғлиқ тадбирларда меъёрга амал қилиш ва исрофгарчиликка йўл қўймасликка алоҳида эътибор берилади.

    28 феврал, 21:12   Изоҳ (0)   3693
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Президент#Рамазон

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Дарё” дайжести: 8 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    08.04.2024, 22:15

    Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти раҳбариятининг тадбиркорликни ривожлантиришдаги фаолияти жуда сустлигини айтди

    09.04.2024, 12:18

    Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади 

    09.04.2024, 21:11

    Шавкат Мирзиёев номига Рамазон ҳайити муносабати билан хорижий давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари ҳамда дин арбобларидан қутловлар келмоқда

    09.04.2024, 21:20

    Ўзбекистон ва ва Туркия президентлари бир-бирини Рамазон ҳайити билан табриклади

    09.04.2024, 21:50

    “Дарё” дайжести: 9 апрелнинг энг муҳим хабарлари

    09.04.2024, 22:15

    Қирғизистон президенти ҳайит намозида иштирок этди (фото, видео) 

    10.04.2024, 10:05

    Ўзбекистонда Қурбон ҳайити 16 июнь куни нишонланади

    11.06.2024, 10:37

    Ўзбекистонда авиа, темирйўл ва автобус чипталарини ягона онлайн платформадан олиш имкони яратилади

    23.07.2024, 12:24

    “Қўшнинг тинч, сен тинч”. Ўзбекистон дунё яккалаган Афғонистондан нима кутмоқда?

    06.11.2024, 15:48

    Сурия муваққат ҳукумати раҳбари Муҳаммад ал-Башир ҳақида нималар маълум?

    10.12.2024, 23:19

    “Ислом цивилизациясининг, ислом таълимотининг замини, аслида, илм-фан, маданият, таълим ва тарбиядир” — президент

    29 январ, 20:54

    Шавкат Мирзиёев Туркия президентини туғилган куни билан табриклади

    26 феврал, 21:31

    АҚШнинг 36 та штатида Исроилни танқид қилиш тақиқланади

    27 феврал, 12:55

    Флойд Мейвезер Дональд Трампни АҚШ тарихидаги “энг яхши президент” деб атади 

    27 феврал, 13:27

    “Афғонистон АҚШ ҳарбий техникасининг энг йирик сотувчиларидан бири” — Трамп

    27 феврал, 15:53

    АҚШ армияси узоқ масофали гипертовушли қуроллар билан таъминланади — ОАВ

    27 феврал, 18:34

    Сирдарё вилояти ҳокимига икки нафар ўринбосар тайинланди

    27 феврал, 18:25

    Мирзаобод туманига янги ҳоким тайинланди

    27 феврал, 19:35

    Баҳорда “Ёшлар яшил боғлари” ташкил этилиб, 300 мингта дарахт кўчатлари экилади

    27 феврал, 20:20

    Шавкат Мирзиёев Халқаро дзюдо федерацияси раҳбарига “Дўстлик” орденини топширди 

    27 феврал, 19:10

    Олий суд ҳузурида Ахборот технологиялари маркази ташкил этилади 

    27 феврал, 19:50

    Истанбулда Россия ва АҚШ музокаралари деярли 6,5 соат давом этди 

    27 феврал, 20:05

    Макрон Зеленскийни Вашингтонда қабул қилишга АҚШ президентини кўндирди — ОАВ

    27 феврал, 21:50

    Тошкентда таровиҳ намозлари сабаб айрим кўчалар вақтинча ёпилади

    28 феврал, 08:39

    Украинага яна бир давлат қўшин юборишини маълум қилди

    28 феврал, 12:00

    Ўзбекистонда таровиҳ намози ўқиладиган вақтлар эълон қилинди

    28 феврал, 11:33

    Ўзбекистонда таксичилик ўзини ўзи банд қилганлар шуғулланадиган фаолият рўйхатига киритилди

    28 феврал, 14:25
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда доллар курси яна ошди

    Ўзбекистон | 13 май, 16:11

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Реклама | 13 май, 15:00

    ЖЧ–2026 саралаши. Ўзбекистон МТЖнинг БАА ва Қатарга қарши учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар аниқ бўлди

    Спорт | 13 май, 16:10

    Буюк Британия бош вазирининг уйига ўт қўйилди

    Дунё | 13 май, 16:00

    Рафинья “Олтин тўп” ҳақида гапирди

    Спорт | 13 май, 15:50

    Миллион долларлик аксессуар: машҳурлар фақат бир марта таққан қимматбаҳо тақинчоқлар

    Лайфстайл | 13 май, 15:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.