• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12618.63
    • RUB160.83
    • EUR14516.47
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Иқтисодиёт

    Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    Марказий банк бошқаруви 23 январдаги йиғилишида асосий ставкани йиллик 13,5 фоиз даражасида сақлаб қолиш тўғрисида қарор қабул қилди.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Қайд этилишича, сўнгги ойларда умумий инфляция пасайиб бориши билан бирга иқтисодиётдаги инфляцион омиллар турли йўналишларда шаклланмоқда. Келгуси чоракларда инфляцияга ўтган йилги энергия нархлари эркинлаштирилишининг таъсири камайиб бориши кутилаётганлигига қарамасдан инфляцион кутилмалар юқори даражада сақланиб қолаётгани пул-кредит шароитларини нисбатан қатъий даражада сақлаб қолишни тақозо этмоқда.

    Қабул қилинган қарор базавий инфляция кўрсаткичлари ва инфляция кутилмаларини барқарор пасайиш трендига қайтаришга ва ўрта муддатли истиқболда 5 фоизлик таргетга эришиш учун етарли шароит яратишга қаратилган.

    Иқтисодиётда 2023—2024 йиллардаги истеъмол ва инвестицион фаолликнинг юқори даражаси сақланиб қолмоқда. Хусусан, иш ҳақи ва трансчегаравий пул ўтказмалари ҳажмининг юқори ўсиши аҳоли реал даромадлари ошишига хизмат қилди. Бу эса юқори иқтисодий фаоллик фонида келгуси ойларда ҳам ялпи талабни қўллаб-қувватловчи таъсирга эга бўлиб, базавий инфлясияга оширувчи босим яратиши мумки

    Янгиланган прогнозларга кўра, 2025 йил якунига умумий инфляция 7-8 фоиз атрофида шаклланиши кутилмоқда.

    2025 йилнинг биринчи ярмида 2024 йилдаги энергия нархлари эркинлаштирилишининг бирламчи таъсири тугаб бориши II чорак якунида умумий инфляцияга сезиларли пасайтирувчи таъсирга эга бўлади. Шу билан бирга, 2025 йилда мазкур ислоҳотнинг навбатдаги босқичи амалга оширилиши муддати бир ойга фарқланиши ҳисобига апрель ойида умумий инфляция даражасининг вақтинча ошиши кутилмоқда.

    Келгусида юқоридаги ўзгаришларнинг базавий инфляцияга иккиламчи таъсирлари даражаси пул-кредит шароитлари йўналишларини белгиловчи муҳим омил бўлади.

    2025 йилда юқори иқтисодий фаоллик ҳисобига ялпи ички маҳсулот ўсиши тенденцияси давом этиб, йил якунида 6 фоиз атрофида шаклланиши прогноз қилинмоқда. Бунда хусусий инвестициялар ортиши иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватловчи омил бўлиб, товар ва хизматлар таклифининг ортишига хизмат қилади.

    Шу билан бирга, келгуси чоракларда жаҳон бозорида айрим озиқ-овқат маҳсулотларининг нархи ўсиши бўйича хатарлар импорт нархлари орқали инфляцияга оширувчи таъсирга эга бўлиши мумкин.

    Пул-кредит шароитлари қатъийлик даражаси сақлаб қолиниши натижасида келгусида ҳам кредитлаш ҳажмининг ўсиши мўтадил бўлиши ва депозитларнинг юқори ўсиш суръатлари давом этиши ялпи талабни мувозанатлаштирувчи ва монетар омилларнинг инфляцияга таъсирини камайтирувчи хусусиятга эга бўлади.

    Юқорида келтирилган омилларни ҳисобга олиб, ўрта муддатли истиқболда нархлар барқарорлигини таъминлаш мақсадида Марказий банк бошқаруви асосий ставкани ўзгаришсиз, 13,5 фоиз даражасида қолдириш тўғрисида қарор қабул қилди.

    2024 йил 25 июль куни асосий ставка йиллик 0,5 фоиз бандга пасайтирилиб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгиланганди. Асосий ставка етти йил ичида биринчи марта 14 фоиздан пастга тушганди. Шундан буён асосий ставка миқдори ўзгармади. 

    23 январ, 10:48   Изоҳ (0)   4876
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #асосий ставка#Марказий банк

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    25.01.2024, 13:20

    Марказий банкнинг пул-кредит сиёсати операцион механизмига ўзгартиришлар киритилди

    20.02.2024, 09:40

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    14.03.2024, 12:37

    Ўзбекистондаги инвестициялар: пул ишлашни қандай бошлаш керак?

    20.03.2024, 20:20

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    25.04.2024, 12:41

    Янги BYD Chazor Champion модели нархлари эълон қилинди 

    29.05.2024, 12:00

    Марказий банк Ўзбекистонда асосий ставкани яна ўзгаришсиз қолдирди

    13.06.2024, 13:24

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    13.06.2024, 22:10

    Марказий банк асосий ставкани пасайтириб, 13,5 фоиз этиб белгилади 

    25.07.2024, 12:48

    Асосий ставка пасайгани халқ ва иқтисодга қандай таъсир қилади?

    28.07.2024, 11:35

    Ўзбекистонда ипотека кредитининг йиллик фоиз ставкаси туширилди

    06.08.2024, 13:52

    “Дарё” дайжести: 6 августнинг энг муҳим хабарлари 

    06.08.2024, 23:00

    Контрактни тўлашга маблағ етмаса ҳам IT-университетга киришнинг йўли бор

    13.08.2024, 18:00

    Иш ҳақи, пенсия ва нафақалар оширилиши бюджетга қанчага тушади? Мутахассислар билан суҳбат

    21.08.2024, 11:40

    Ўзбекистонда туроператорларга 25 млрд сўмгача мақсадли кредитлар берилади

    03.10.2024, 12:20

    Марказий банк асосий ставкани 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

    31.10.2024, 13:00

    “Келаси йилда электр энергияси ва газ нархи ўсиши инфляцияни 1,8 фоизгача оширади” — Мамаризо Нурмуродов

    01.11.2024, 18:57

    Марказий банк асосий ставкани яна 13,5 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди 

    12.12.2024, 13:20

    Самарқанддаги боғча ва газ заправкада содир бўлган ёнғин, ўзгаришсиз қолган асосий ставка, бепул бўладиган дарсликлар ижараси: 12 декабрнинг энг муҳим хабарлари

    12.12.2024, 22:28
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қанча маблағ керак бўлса, топамиз”: президент Шаҳрисабздаги инновацион клиникани бошқа ҳудудларда ҳам ташкил этиш ҳақида

    Ўзбекистон | 19 июн, 14:54

    Форс кўрфази давлатлари Эрон—Исроил ядровий ҳаракатлари эҳтимолидан хавотирда

    Дунё | 19 июн, 14:45

    Ҳиндистон ва Канада муносабатлари қайта тикланди

    Дунё | 19 июн, 14:25

    Серхио Рамос Клублар ўртасидаги ЖЧнинг асосий фаворитини айтди

    Спорт | 19 июн, 14:00

    АҚШ разведкаси Эрон ядровий қурол яратаётганига далиллар топмади

    Дунё | 19 июн, 13:56

    Путин: “Зеленский билан учрашишга тайёрман” (видео)

    Дунё | 19 июн, 13:44

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    Дунё | 19 июн, 13:31

    Ўзбекистондаги 7 та ОТМ дунёнинг энг яхши университетлари рўйхатидан ўрин олди

    Ўзбекистон | 19 июн, 13:22
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.