• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12768.26
    • RUB162.63
    • EUR14400.04
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Aндижон

    Андижондаги хонадонда газ портлади

    Андижон вилояти Марҳамат туманидаги хонадонлардан бирида газ портлади. Бу ҳақда “Дарё”га Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов хабар қилди.

    Фото: Ижтимоий тармоқлардан

    Аниқланишича, 3 январь куни соат 03:00 ларда “Шомат” МФЙда жойлашган уйда яшовчи фуқаро Х.Ш. яшаш хонадонининг ётоқхона қисмида қўлбола усулда қурилган иситиш печини ёқмоқчи бўлиб, гугурт чаққан вақтида хонага тўпланган табиий газ ва ҳаво аралашмасидан чақнаш юз берган.

    Оқибатда ушбу хонада бўлган Х.Ш. танасининг 90 фоиз, турмуш ўртоғи Л.Ш. танасининг 35-40 фоиз, ўғли Ж.Х. танасининг 20-30 фоиз, қизи Х.Х.нинг танасининг 70 фоиз қисми куйиш ташхиси билан туман шошилинч тез тиббий ёрдам бўлимига ётқизилган.

    Ҳодиса жойига туман прокурори, туман прокуратураси терговчиси, туман ИИБ бошлиғи, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, Марҳамат туман газ таъминоти филиали масъул шахслари ва тезкор тергов гуруҳи чиқиб процессуал ҳужжатлар расмийлаштирилган.

    Кейинчалик жабрланган аёл ва унинг қизи Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий амалий марказига олиб келинган. Тиббий муолажаларга қарамасдан қиз 4 январь куни вафот этган.

    Терговга қадар текширув ҳаракатларини ҳар томонлама, тўлиқ ва сифатли олиб борилишини таъминлаш мақсадида туман прокуратураси томонидан жабрланувчиларга нисбатан суд-тиббий экспертизаси тайинланган. Ҳозирда ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

    Бундан аввал Бухорода хонадонларнинг бирида газ портлаши оқибатида икки киши вафот этганди. Тошкент вилоятидаги корхонада газ портлаши оқибатида 1 нафар фуқаро вафот этган, 6 нафар фуқаро тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилганди.

    2024 йил ноябрь ойида эълон қилинган маълумотга кўра, йил бошидан буён газ билан боғлиқ 74 та ҳолат содир бўлган. Бунинг оқибатида 82 киши вафот этган, 80 киши турли даражадаги тан жароҳатлари олган. 

    6 январ, 14:55   Изоҳ (0)   9295
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ҳарорат пасайиши, ёмғир, қор: “Ўзгидромет” ҳафталик прогнозини эълон қилди

    6 январ, 14:16

    Ўзбекистонда “боғча пули”ни янги усулда тўлаш имконияти яратилади

    6 январ, 12:49

    Ўзбекистон айрим ҳудудларида 7 январь куни ёмғир, қор ёғиши кутилмоқда

    6 январ, 11:42

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар сотув курси 13 000 сўмга чиқди

    6 январ, 10:13

    Хитойда тарқалаётган вирус Ўзбекистонда ҳам аниқланди

    6 январ, 09:27

    Ўзбекистонда темирйўл чипталари нархи яна оширилади

    6 январ, 08:58
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёдаги боғчада 2 ёшли қизча назоратсиз қолгани сабаб вафот этди 

    Ўзбекистон | 31 май, 15:09

    Қашқадарёда Damas' да 17 болани олиб кетаётган ҳайдовчига чора кўрилди (видео)

    Ўзбекистон | 31 май, 14:30

    Десертга тузланган бодрингли печенье: Голливуд юлдузлари яхши кўрадиган ғайриоддий егуликлар

    Лайфстайл | 31 май, 13:50

    Ўзбекистонда ёзнинг илк кунида ҳарорат қандай бўлади?

    Ўзбекистон | 31 май, 13:25

    Жеки Чан, Деми Мур ва бошқа жаҳон юлдузларининг асл исмларини биласизми?

    Лайфстайл | 31 май, 12:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.