• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12917.1
    • RUB160.14
    • EUR14460.69
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда жами 12 млрд сўмлик тамаки ва электрон тамаки маҳсулотларини сотувга қўйган савдо шохобчалари аниқланди

    Тошкент шаҳрида “Б.С” МЧЖга қарашли савдо шохобчаларда тегишли ҳужжатлари бўлмаган турли номдаги тамаки ва электрон тамаки маҳсулотлари сотувга қўйилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

    Foto: Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti
    Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

    Ушбу савдо нуқталаридан умумий баҳоси қарийб 12 млрд сўмлик 144 567 қути тамаки, шундан 56 225 дона электрон тамаки, 25 714 дона электрон тамаки суюқликлари, 10 668 дона электрон тамаки чекиш ускунаси ҳамда 3 800 дона калян ашёвий далил сифатида олинган.

    Ушбу тамаки маҳсулотларининг келиб чиқиш манбасини аниқлаш мақсадида давом этган тезкор тадбирда, Тошкент вилоятининг Қибрай тумани, “Хайдаробод” МФЙ ҳудудидаги нотурар бинода 3 нафар фуқаро электрон тамаки маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи яширин цех ташкил этгани фош этилди.

    Foto: Bosh prokuratura huzuridagi Iqtisodiy jinoyatlarga qarshi kurashish departamenti
    Фото: Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти

    Цех кўздан кечирилганда, умумий баҳоси 500 млн сўмлик яъни 2 175 дона электрон тамаки суюқликлари, 2 дона 250 килограммлик идишда глицерин ва гликол кислотасига ўхшаш суюқликлар, турли номдаги 42 та ўрамда электрон тамаки ёрлиқлари, электрон тарози, турли ҳажмдаги ўлчов идишлари, ҳуш бўй таъм берувчи ароматизаторлар, қадоқлаш ускуналари, 567 дона тайёр электрон тамаки ва ишлаб чиқаришда фойдаланилган бошқа товар моддий бойликлари ашёвий далил сифатида олинган.

    Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 179-моддаси (сохта тадбиркорлик) ва 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Сенат 2022 йилнинг июнида бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонунни бир қанча асослар сабаб рад этганди.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2024 йилнинг апрель ойида бир қатор тамаки ва никотин маҳсулотлари, электрон сигареталар муомаласини тақиқловчи, шунингдек, бу соҳада жавобгарлик жорий этишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилганди.

    Унда никотин ва тамаки маҳсулотларининг “замонавий” ёки “инновацион” турлари, хусусан никотин етказиб беришнинг электрон тизимлари, улар учун суюқликлар, геллар, шу жумладан электрон сигареталар ҳамда тамакини қиздириш тизимлари, қиздириладиган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистонга кириб келиши ва аҳоли, айниқса болалар ва ёшлар орасида уларни чекиш кескин кўпайгани қайд этилганди.

    2021—2023 йилларда Ўзбекистонга қиймати 28,5 млн долларлик 5,4 млн дона электрон сигареталар импорт қилинган бўлиб, бу кўрсаткич аввалги йилларга (2018—2020 йилларда 349 минг долларлик 182 минг дона электрон сигареталар импорт қилинган) нисбатан кескин равишда – 80 бараварга ошган.

    17 май, 22:24   Изоҳ (0)   1436
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #электрон тамаки#тамаки#калян

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда 10 дақиқадан кам давом этадиган телекўрсатувларга реклама жойлаштириш тақиқланмоқда

    13.06.2019, 20:47

    Қозоғистонда тамаки маҳсулотларини дўкон пештахталарига териб қўйиш тақиқланди

    02.07.2021, 15:10

    Навоийда 1,2 млрд сўмлик сохта пуллар ёқиб юборилди 

    01.07.2024, 14:38

    Тишларнинг тўкилиши ва нохуш ҳид: стоматолог чекиш оғиз бўшлиғига қандай таъсир қилиши ҳақида сўзлаб берди

    31.07.2024, 13:30

    Ўзбекистонда маркировкалаш назорати кучайтирилади

    07.08.2024, 09:10

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 сентябрдан нималар ўзгаради?

    01.09.2024, 09:00

    Собиқ “замминистр” 6 йилга, унинг қизи 5 йилга қамалди

    10.09.2024, 13:32

    Ўзбекистонда 1 октябрдан қандай ўзгаришлар кучга киради?

    30.09.2024, 09:55

    Туркияга тамаки маҳсулотлари олиб кирадиган ўзбекистонликлар огоҳликка чақирилди

    22.11.2024, 14:44

    Қирғизистонда электрон сигареталар тақиқланди

    24.11.2024, 18:15

    Ўзбекистонга чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари олиб кирганлар қандай жазоланади?

    25.12.2024, 10:30

    Ўзбекистонда электрон сигареталар бутунлай тақиқланиши кутилмоқда

    7 январ, 14:20

    “Буни ҳозир тўхтатмасак, 20 йилдан кейин ҳеч қандай қонун ёрдам бера олмайди” — Алишер Қодиров электрон сигареталар ҳақида

    8 январ, 10:19

    Ўзбекистонда электрон сигареталарни бутунлай тақиқлаш кўзда тутилган қонун лойиҳаси қабул қилинди

    24 январ, 15:50
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Аёл овчилардан илғор самолётларга қадар — Украина рус Shahed’ларини қандай овлайди?

    19 май, 20:10

    “Ленд-Лиз” ёрдами совға бўлмаган — Британия иккинчи жаҳон урушида берилган ёрдамни қандай қайтарган эди?

    19 май, 15:00

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга Будапештга етиб борди (фото)

    Ўзбекистон | 20 май, 00:04

    Тошкентда 1,6 млрд сўмлик “свет”ни талон-тарож қилган бошқарув сервис компанияси аниқланди

    Ўзбекистон | 19 май, 23:45

    “Россия ва Украина дарҳол ўт очишни тўхтатиш масаласини муҳокама қилишни бошлайди” — Трамп

    Дунё | 19 май, 23:25

    Токсикомания нимаси билан хавфли: нега айнан болалар ва ўсмирлар унинг тузоғига илинмоқда? (видео)

    Ўзбекистон | 19 май, 23:20

    Ўзбекистонда эски лифтларни янгилаш учун 850 млрд сўмдан зиёд маблағ ажратилади 

    Ўзбекистон | 19 май, 23:10

    “Дарё” дайжести: 19 майнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 19 май, 22:55

    Путин ва Трамп телефон орқали суҳбатлашди. Мулоқот икки соатдан ортиқ давом этди

    Дунё | 19 май, 22:46

    Россияда оилавий зўравонлик қурбони бўлган аёл ва унинг уч нафар фарзанди Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 19 май, 22:40

    Камбағалларга кўмак беради, аммо орзусига ета олмайди: 70 ёшли актёр Чоу Юнфат ҳозирда қандай кўринишда?

    Кино | 19 май, 22:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.