• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонга чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари олиб кирганлар қандай жазоланади?

    2023 йил 26 август куни “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонун қабул қилинган.

    Ҳужжатга асосан, 2024 йил 26 майдан чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш ва сотиш тақиқланган.

    Бундай турдаги маҳсулотлар никотинли снюслар деб ҳам айтилади. Улар тутунсиз ва чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари бўлиб, сўриш ёки шимиш орқали истеъмол қилинади. Товар таркибига ўсимлик хом ашёси, никотин ва унинг ҳосилалари ҳамда бошқа ингредиентлар қўшилади.

    Никотинли снюсларни мамлакат ҳудудига олиб кириш ва сотиш тақиқланганига қарамай, тартибга амал қилмаётганлар ҳам учрамоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар эса уларга қарши чора кўра бошлаган.

    Божхона қўмитасининг “Дарё”га маълум қилишича, яқинда қўмита ходимлари Давлат хавфсизлик хизмати, ички ишлар идоралари ҳамда Миллий гвардия вакиллари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида тезкор тадбир ўтказган. Жараёнда аввалдан кузатувга олинган икки шахс хонадонлари белгиланган тартибда кўздан кечирилган. Уларнинг бирида 2393 дона, иккинчисида 960 дона чайналадиган никотинли маҳсулотлар қонунга хилоф равишда сақланаётгани аниқланган. Хорижда ишлаб чиқарилган ва турли ноқонуний йўллар билан Ўзбекистонга олиб кирилган бу товарлар қиймати 200 миллион сўмдан ошади.

    Ҳудди шу каби маҳсулотларни мамлакатга олиб киришга уриниш Сирдарё вилоятидаги “Сирдарё” чегара божхона постида ҳам аниқланган. Қўшни давлатдан кириб келган ва салқин ичимликлар ортилган юк машинаси кўрикдан ўтказилганда, юклар орасига 1680 қути чайналадиган никотинли маҳсулот яширилгани фош бўлди. Мазкур маҳсулотларнинг қиймати 117 миллион сўмдан ошади.

    Тошкент халқаро аэропортида ҳам Дубайдан учиб келган йўловчилардан бирининг қўл юки ва багажларини кўздан кечириш давомида 200 қути чайналадиган никотинли маҳсулот ва 20 дона электрон сигаретларни олиб киришга уринишнинг олдини олинган.

    Экспертлар юқоридаги ҳолатларда олиб қўйилган маҳсулотларнинг айримлари контрафакт эканини таъкидлаган.

    Прокуратура органлари ҳам мазкур йўналишда қатор назорат ишларини олиб бормоқда. Масалан, ноябрь ойида Тошкент шаҳри Шайҳонтоҳур туманида ўтказилган тезкор тадбирда ноқонуний равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар ушланган. Улар хорижда ишлаб чиқарилган умумий баҳоси 66,3 миллион сўмлик 800 дона “Велло-4” ва “Велло-6” номли чекилмайдиган тамаки маҳсулотларини 5 минг долларга сотган пайтда ашёвий далиллар билан қўлга олинган. Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси асосида жиноят иши қўзғатилган, тергов ҳаракатлари кетаётгани маълум қилинган. Мазкур модда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритишни назарда тутади.

    Шу билан бирга, прокуратура ходимлари жорий йил 23 декабрь куни ҳам ҳудди шу каби ҳолатга барҳам берди. Бунда Тошкент шаҳар Чилонзор туманидаги савдо дўкони сотувчиси харидорга “Уббс” номли тамаки маҳсулотини 90 минг сўмга сотган вақтида ушланган. Дўкондан тегишли ҳужжатлари бўлмаган умумий баҳоси 493,4 миллион сўмлик турли номдаги 8519 қути тамаки ҳамда 1328 дона электрон тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳам Жиноят кодексининг 186-1-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

    Жиноят кодексига кўра, тамаки маҳсулотларини ноқонуний равишда кўп миқдорда сотиш ёки шундай ҳаракатларни маъмурий жазо қўлланилганидан кейин қайта содир этиш БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача (75 миллион сўмдан 150 миллион сўмгача) жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Мазкур турдаги маҳсулотларни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш БҲМнинг 200 бараваридан 400 бараваригача миқдорда жарима ёки уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари, ёки уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади. Агар мазкур жиноятлар такроран содир этилса, жазолар янада оғирлашади.

    Чекилмайдиган тамаки маҳсулотлари Ўзбекистон бозорига бир неча йиллар илгари кириб келган. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотларининг тарқатилишини ҳамда истеъмол қилинишини чеклаш тўғрисида”ги қонуннинг баъзи моддалари ушбу маҳсулотларни аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида кенг тарқалишини олдини олишга қаратилган. Бироқ, юқорида келтирилганидек, қонунга бўйсунмаётган, мамлакатга контрабанда йўли билан тамаки маҳсулотларини олиб кириб, сотаётган, миллатни заҳарлаётган кимсалар ҳам йўқ эмас. Уларга қарши курашиш нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари, балки жамоатчиликнинг ҳам вазифаси бўлиб қолмоқда.

    Шериклик ҳуқуқи асосида.

    25.12.2024, 10:30   Изоҳ (0)   2946
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россияда жазо ўтаётган Ўзбекистон фуқароларининг болалари олиб келинди

    25.12.2024, 08:57

    Шавкат Мирзиёев Санкт-Петербургга етиб борди (фото)

    25.12.2024, 08:18

    50 йиллик тарих: “Зарафшон” савдо маркази юбилейини нишонлади

    25.12.2024, 08:07

    Тошкентда содир бўлган ЙТҲ оқибатида ҳайдовчи жароҳатланди

    24.12.2024, 22:45

    Салкам 1 млрд сўмга сотилган автомобиль рақами, янги йил байрамида 6 кун дам оладиган ўзбекистонликлар, Исломий молиявий хизматлар кенгашига аъзо бўлган Марказий б...

    24.12.2024, 22:43

    Ўзбекистонда 2025 йили соғлиқни сақлаш соҳасига 41 трлн сўм ажратилади

    24.12.2024, 19:56
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.