Ҳиндистоннинг ҳаракатларига жавобан Покистон авиазарбалар йўллаб, Ҳиндистон ҳудудидаги бир қатор стратегик объектларни ишдан чиқарди.
Репорт.азънинг хорижий ОАВга таяниб хабар беришича, Суражгарҳ авиабазаси, Деҳрангяридаги артиллерия позицияси ва Нагротадаги БраҳМос ракета омбори йўқ қилинган.
Бундан ташқари, Ҳиндистон электр тармоғининг қарийб 70 фоизи ишламай қолган. ЗКГ Топ ҳудудидаги штаб-квартира ва Ури шаҳридаги таъминот омбори ҳам вайрон қилинган.

Покистон, шунингдек, Беасдаги БраҳМос омборига, Удҳампур авиабазаси ва Pathanкот аэродромига зарба берди. Қайд этилишича, Удҳампур авиабазасига Фатеҳ-13 ракеталари билан ҳужум қилинган.
Кеча 9 май кунига ўтар кечаси Покистон ҳарбийлари Ҳиндистоннинг шимолий ва ғарбий ҳудудларидаги 36 та объектга мувофиқлаштирилган ҳужум доирасида 300-400 та дрон учиргани хабар қилинганди.
Hindustan Times манбаларининг таъкидлашича, 9 майга ўтар кечаси Покистоннинг дронлар ва ракеталардан фойдаланган ҳаво ҳужумини қайтаришда Ҳиндистон С-400 зенит-ракета комплекслари, Барак-8 ва Акаш зенит-ракеталарини, шунингдек, Мудофаа тадқиқотлари ва ишланмалари ташкилотининг дронга қарши кураш технологияларини қўллаган.
Изоҳ (0)